Яккасарой туманида декабрь ойи бошида олиб борилган ободонлаштириш ишлари пайтида шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департамени таклифи билан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасига ўзгарувчан маълумот таблоси (ЎМТ) ўрнатди. Улар одатда фуқароларни йўл ҳаракатидаги вазият, тезлик чегаралари ва бошқалар ҳақида хабардор қилиш учун йўлнинг юқори қисмига жойлаштирилади.

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

Шаҳар маъмурияти ЎМТдан фойдаланишни 2019 йилнинг баҳоридаёқ бошлаган эди. Ўшанда экранларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисида огоҳлантиришлар берилган, 2020 йилги карантин пайтида эслатмалар қўшилган эди. Шаҳарда жами саккизта экран бор эди. Тўғри фойдаланилмагани сабабли, маълум вақт ўтгач, ЎМТлар ишлашдан тўхтади ва йўллар устида қора тўртбурчаклар каби осилиб қолди.

2023 йил кузида Рақамли ривожланиш департаменти маълумот таблоларини қайта тиклаш ташаббуси билан чиқди.

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

«Ҳозирда шаҳарда транспорт инфратузилмаси жадал ривожланмоқда, ҳайдовчиларни реал вақт режимида хабардор қилиш эса ривожланишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бошқа мамлакатларда ўнлаб йиллардан бери йўл тепасида ЎМТлар осиғлиқ туради. Мен ўзим шундай экранларга Москвада гувоҳ бўлганман. Биз бу амалиётни қўллашга қарор қилдик, бунга имкониятимиз бор», — деди Рақамли ривожланиш департаменти директори Алексей Хен.

Иш Бобур кўчасидаги эски экранни янгисига алмаштиришдан бошланди. Янги ЎМТда департамент ҳамда LED-market электрон хизмати ҳамкорлигида ишлаб чиқилган дастурий таъминот синовдан ўтказилди. Бундан ташқари, мутахассислар ҳар бир баннер учун экран вақтини, шунингдек, тунги ва кундузи ёруғликни синаб кўрди. Эски экран қисман таъмирланди ва дисплейни масофадан бошқариш тизимини синаб кўриш учун офисга олиб борилди. Айни пайтда табло фойдаланиш учун яроқсиз, ёниб кетган LED модулларини алмаштириш лозим.

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

Алексей Хеннинг сўзларига кўра, шаҳарга бир неча йил олдин қўйилган барча экранлар таъмирланиши керак.

«Ноябрь ойида ЎМТларни тиклай оладиган пудратчини топиш учун танлов ўтказдик. Яқинда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан тегишли рухсат олдик, мавжуд экранларни реконструкция қилиш 2024 йил бошидан бошланади», — деди Алексей Хен.

Янгиланган ЎМТларда 14 турдаги маълумотларни акс эттириш режалаштирилган. Масалан, бирор коммунал муаммо ёки йўлларда тўсиқлар пайдо бўлса мурожаат қилиш керак бўлган диспетчерлик хизматларининг контактлари; шаҳардаги ҳаво сифати ҳақидаги статистик маълумотлар, об-ҳаво маълумотлари, тез ёрдам машиналарини ўтказиб юбориш зарурати ҳақидаги эслатмалар ва бошқалар.

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

Рақамли ривожланиш департаменти Yandex компанияси билан ҳам хариталаридан йўллардаги вазиятни трансляция қилиш, тирбандлик ва бахтсиз ҳодисалар ҳақида маълумот бериш учун фойдаланиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

Кўнгилочар контентни ҳам намойиш этиш режалаштирилган. Масалан, ёмғирли ҳавода Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида ўрнатилган ягона LED-экранда ўзбек тилидаги машҳур «Шоп-шоп боболарим» меми, сешанба кунлари эса «Кечагидек қийин эмас» ибораси ёзилган баннер акс этди. Янги йил арафасида ЎМТда фуқаролар учун табрикномалар пайдо бўлди.

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

Баннерларни масофадан туриб LED-market электрон хизмати ёрдамида созлаш мумкин. Статистик маълумотларнинг кунлик янгиланиши зарур маълумотларни бир маълумотлар базасидан бошқасига бевосита ўтказиш имконини берувчи махсус маълумотлар алмашинуви дастурий интерфейси (API) ёрдамида автоматик тарзда амалга оширилади.

Рақамли ривожланиш департаменти 14 турдаги маълумотлардан ташқари, «Тошкент ҳайдовчилари» Telegram-каналидаги хабарлар репост қилинган баннерни ҳам акс эттирди. Масъул ходим фуқаролар учун муҳим бўлган маълумотларни танлайди, уни баннерга мослаштиради ва нашр этади. Экранда хабар муаллифи, хабар матни ва юборилган вақти кўрсатилади.

йҳх, маълумотлар таблоси, рақамли ривожланиш департаменти

Таъмирлаш ишлари тугаллангач, саккизта ЎМТнинг барчаси ўз жойига қайтади: иккита экран — «Минор» метро бекати яқинидаги чорраҳага, иккитаси — Мустақиллик шоҳ кўчаси ва Оққўрғон кўчаси чорраҳасига, биттаси — Шаҳрисабз кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси кесишган чорраҳага, иккитаси эса «Тошкент» аэропортига. ЎМТларни ўрнатиш ишлари шу билан тугамайди. Рақамли ривожланиш департаменти худди шундай таблоларни П-шаклли консоллар мавжуд бўлган йўл участкаларига, келажакда эса бутун шаҳар бўйлаб ўрнатиш ниятида.

Интернетдаги фотосуратларга қараганда, бутун дунё шаҳарларидаги ЎМТлар шаҳар ичидаги кўчаларда эмас, балки магистралларда қўлланади. «Газета.uz» урбанистлар ва транспорт муҳандисларининг пиёдалар ҳам, автомобиллар ҳам ҳаракатланадиган кўчаларга ЎМТ ўрнатиш зарурияти ҳақидаги фикрлари тўғрисида материал тайёрламоқда.