5−9 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Гидрометеорология хизмати агентлигига кўра, бу огоҳлантириш Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари), шунингдек, Наманган вилоятининг Поп туманига тааллуқли.

Аввалроқ ҳам Ўзгидромет 30 декабрдан 2 январга қадар Тошкент ва Наманган вилоятларининг бир қатор ҳудудларида қор кўчиши хавфини эълон қилганди.