14−16 май кунлари Ереванда ЕТТБнинг йиллик йиғилиши ва Delivering Impact Together бизнес-форуми бўлиб ўтди, унда 74 давлатдан келган делегатлар қаторида ANORBANK вакиллари ҳам иштирок этди.

anorbank, реклама

Молия соҳасининг кенг кўламли тадбири 2 мингга яқин иштирокчини, жумладан, юқори мартабали расмий делегациялар, халқаро ташкилотлар ва хусусий компаниялар вакилларини бир жойда жамлади. ANORBANK вакиллари Delivering Impact Together бизнес-форуми доирасида Германия, Италия ва Франциянинг йирик банклари, Швейцария ва Голландиянинг хусусий инвестиция фондлари, шунингдек, Европанинг бошқа молия институтлари делегатлари билан учрашувлар ўтказишди.

anorbank, реклама

Соҳанинг хорижий етакчиларидан бири — DZ Bank, KfW IPEX-Bank, DEG, Banca Popolare di Sondrio, ODDO BHF, Proparco ва OPEC Халқаро тараққиёт жамғармаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувларда томонлар глобал молиявий-иқтисодий маконда рўй бераётган воқеалар юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари, жумладан, томонларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

anorbank, реклама

2024 йил ЕТТБ иштирокчилар эътиборини инклюзивлик, рақамлаштириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш каби учта асосий мавзуга қаратди. Ушбу мавзуларнинг ҳар бири ЕТТБ ва ANORBANK миссиясининг моҳиятини акс эттиради ҳамда замонавий бизнес ва ривожланишнинг ўзгарувчанлик хусусиятини кўрсатади.

anorbank, реклама


ANORBANK биринчи маҳаллий рақамли тижорат банки ҳамда Ўзбекистоннинг энг қиммат брендларидан бири бўлиб, у мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда янги лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Унинг вазифаси вақтни тежайдиган ва мижозлар истакларини ўзида мужассам қилган ишончли маҳсулотларни яратишдир.

ANORBANK`нинг замонавий ҳамда фойдали маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган.

Телефон: 1290.

Сайт: anorbank.uz
Facebook: fb.com/anorbank
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank

Реклама ҳуқуқлари асосида.