Қибрай тумани «Май» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6 гектар ер майдонида маиший чиқинди полигони қурилади. Бу ҳақдаги қарорни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев имзолади.

Мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш амалга оширилади.

Ажратилган ер майдонидаги маиший чиқинди полигонида санитария-экология, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, белгиланган муддатда рекултивация қилиб фаолиятини тугатиши белгиланди.