Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон элчихонасига ташриф буюриб, вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилганлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди, дейилади хабарда.

иброҳим раисий, шавкат мирзиёев, эрон

иброҳим раисий, шавкат мирзиёев, эрон

Келтирилишича, Ўзбекистон етакчиси элчи Муҳаммадали Искандарий билан қисқа суҳбатда Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

иброҳим раисий, шавкат мирзиёев, эрон

иброҳим раисий, шавкат мирзиёев, эрон

иброҳим раисий, шавкат мирзиёев, эрон

Аввалроқ президент Эроннинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик мактуби йўллаганди.

Эслатиб ўтмиз, якшанба куни Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнганди». Бир кун ўтиб, унинг вафот этгани маълум бўлди. Раисий 2021 йил 5 августдан буён Эронга президентлик қилиб келаётганди.