Davr Bank янги мобил иловаси Davr Mobile 2.0 ни тақдим этади.

Банкнинг янги иловаси фойдаланувчиларининг банк тажрибасини қулайлик ва хавфсизлик жиҳатдан янги даражага кўтариш учун яратилган.

Янги илова нима учун ишлаб чиқилди?

Мижозлар қолдирган шарҳларига қулоқ тутган банк тушундики, Davr Mobile янгиланишга муҳтож. Шу сабабдан фойдаланувчилар учун янада осонроқ, кўпроқ функцияларни таклиф қиладиган ва хавфсизликни максимал даражада таъминлайдиган илова яратишга қарор қилинди.

Davr Mobile 2.0 иловаси нималарга қодир?

Davr Mobile 2.0 иловаси смартфонингиз орқали тўлиқ банк хизматларини, янги, янгиланган функционал ва дизайн, шунингдек, ҳисобларни қулай бошқаришни таклиф этади.

Балансни, ҳисоботларни ва транзакциялар тарихини реал вақт режимида кузатиб бориш мумкин. Ҳар ойнинг охирида пуллар қаерга кетаётганини аниқ билиш учун ҳисоботларни PDF форматида шакллантириш мумкин.

davr bank, реклама

Davr Bank иловаси афзаликлари:

  • тезкор ва оддий ўтказмалар: ўз ҳисобларингиз ўртасида, бошқа Davr Bank мижозларига ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа банкларига ҳам пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • тўловларни қийинчиликларсиз тўлаш: коммунал хизматлар, телефон ҳисоблари ва бошқа тўловларни уйдан чиқмасдан амалга ошириш;
  • юқори хавфсизлик: банк иловада мижозниг пуллари ва шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш учун замонавий хавфсизлик чоралари, жумладан, биометрик аутентификация ва икки босқичли авторизациядан фойдаланади;
  • микроқарзлар, кредитлар ва омонатлар — буларнинг барчасини Davr Mobile 2.0 иловасида расмийлаштириш ва омонатдаги даромадларни кузатиб бориш мумкин.
  • davr bank, реклама

«Davr Mobile 2.0 — бу IT жамоасининг бир неча ойлик тинимсиз меҳнати натижасидир. Биз ишонамизки, мижозларимиз янги илованинг қулайлиги ва функционаллигига ўзлари баҳо беришади. Сабаби бу иловага мижозларнинг сармоясини ва шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида инновацион хавфсизлик технологиялари жорий этилган. Биз зарур функцияларга тез ва осон киришни таъминлаш мақсадида интерфейсни соддалаштирдик ва банк бўлимини мобил иловамизга «кўчириб ўтказиш»га ҳаракат қилдик», — деди Davr Bank маркетинг бўлими бошлиғи Ан Александр.

Davr Mobile 2.0 иловасининг тақдимоти

Davr Bank мобил банкингни қулайлик, хавфсизлик ва инновацияларнинг янги даражасига кўтарувчи Davr Mobile 2.0 янги мобил иловасининг тақдимотини ўтказди.

davr bank, реклама

Тақдимотда нималар бўлиб ўтди?

Аввало, Davr Mobile 2.0 янги мобил иловасини ишлаб чиқишдаги асосий мақсад ошкор этилди.

davr bank, реклама

Банк бошқарув раисининг ўринбосари Самаржон Назаров молиявий хизматларни ривожлантиришда рақамлаштиришнинг аҳамиятини таъкидлаб, табрик сўзи билан чиқиш қилди.

Шоҳрух Аюбов Davr Mobile 2.0 иловасининг мақсадлари ва қадриятлари ҳақида сўзлаб берди. У илованинг замонавий фойдаланувчилар учун ноодатий ва бевосита заруратга айлантира оладиган асосий хусусиятларини ёритиб берди.

Банк бошқарув раисининг ўринбосари Самаржон Назаров Davr Bank`даги янгиликлар ва рақамлаштириш соҳасидаги ютуқлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Шунингдек, у банк мижозларига қулай ва замонавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича доимий ҳаракатда эканини таъкидлади.

davr bank, реклама

Расмий тақдимот тугагандан сўнг, меҳмонлар тақдимотда тавсифланган илова функцияларини ўз кўзлари билан кўриш ва интерактив инфокиосклар орқали илова билан танишиш, шунингдек, иловани ишлаб чиққан мутахассислар ва банк ходимларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлди.

davr bank, реклама

«Янги мобил иловани ишга тушириш — бу банкимизнинг динамик ривожланаётган тарихидаги муҳим қадам бўлиб, янгиликларга интилишимиз ва рақамли лидерликка эришиш йўлимиздаги янги босқичдир», — дея ўртоқлашди Самаржон Назаров.

Иловани қаердан юклаб олиш мумкин?

Davr Mobile 2.0 иловасини ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Davr Bank мижозларга инновацион ва қулай молиявий хизматлар тақдим этишга интилади. Davr Bank вакиллари умид қиладики, Davr Mobile 2.0 кутилганидан ҳам яхшироқ бўлади ва молия бошқаруви аввалгидан ҳам осонлашади.

Телефон: 1284.

Сайт: davrbank
Facebook: fb.com/davrbankuz
Instagram: @davrbankuz
Telegram: t.me/davrbankuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.