Ўзбекистонда Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда 18 октябрь куни Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Янги ташкилот раислигига Одил Қаландарович Абдураҳмонов номзоди илгари сурилди ва у ассоциация раҳбари этиб сайланди.

Август ойида Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқлангач, Одил Абдураҳмонов эгаллаб турган лавозим — президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилганди.

Кейинроқ маълум қилинишича, Абдураҳманов Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига ўтган.

МОҚда ўтган мажлисда ассоциация раиси ўринбосарларининг таркиби ҳам шакллантирилди. Унга кўра, ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Жаҳонгир Наврўзов, Моҳир Каримов ва Шоҳруҳ Далиев ассоциация раиснинг ўринбосарлари лавозимига сайланди.

одил абдураҳмонов, соғлом турмуш тарзи ва фитнес ассоциацияси