Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари билан Президент администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Саида Шавкатовна Мирзиёева президентнинг ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Шунингдек,

  • Азиз Юлдашевич Магрупов президент ёрдамчиси;
  • Равшан Аюбович Гулямов президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • Алишер Саидаббасович Султанов президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • Шухрат Мадаминович Ғаниев президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • Музаффар Муротович Камилов президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори;
  • Дониёр Бахтиёрович Кадиров президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • Комил Исмоилович Алламжонов Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари;
  • Одил Қаландарович Абдурахманов Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
  • Кахрамон Кучкарович Куранбаев Президент администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
  • Алишербек Азизович Пайгамов Президент администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари;
  • Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Президент администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари;
  • Уткиржон Ғайратович Кодиров Президент администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
  • Улугбек Учкунович Курбанов Президент протоколининг раҳбари;
  • Шерзод Икромович Асадов президент матбуот котиби;
  • Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

17 август куни Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янги тузилмасини тасдиқланганди. Ундан Президент администрацияси раҳбари лавозими бекор қилингани, 2 та янги президент ёрдамчиси лавозими жорий этилгани, маслаҳатчилар сони 9 нафардан 11 нафарга кўпайтирилгани ва бошқа ўзгаришлар ўрин олганди.