Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Куриллани қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Дастлаб меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.

ақш марказий қўмондонлиги, баҳодир қурбонов, майкл курилла

Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида икки томонлама ҳамкорлик учрашувида ўтказилди. Унда мудофаа соҳасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди.

Шунингдек, учрашувда томонлар ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди, дейилади хабарда.

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла 2022 йилнинг июнь ойида ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганди. У ташрифини ҳар бир мамлакат тўқнашаётган хавф-хатарлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида суҳбатлашишни кўзда тутган «тинглаш сафари»нинг бир қисмига қиёслаган ва махсус кучлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилганди.