Метан «заправка»ларда табиий газ нархи ошгани йўқ — Энергетика вазирлиги

Тармоқларда метан «заправка»ларнинг ёпиқлиги, очиқларида узун навбатлар юзага келаётгани ва газ нархи кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги республика бўйича «заправка»ларга табиий газ талабга асосан етказиб берилаётгани ва унинг нархи ошмаганини маълум қилди.

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Ўзбекистоннинг «Пахтакор», «Насаф», «Навбаҳор» ва АГМК футбол клублари ОЧЛнинг 2023/2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичидаги рақиблари номини билиб олди. АГМК таркибига Карим Бенземани қўшиб олган «Ал-Иттиҳод» билан, «Навбаҳор» эса Неймар билан шартнома тузган «Ал-Ҳилол» билан ўйнайдиган бўлди.

Ўзбекистон экспортчилари учун валюта назорати юмшатилмоқда

Сенаторлар сумма бир савдо шартномаси бўйича етказиб бериладиган маҳсулот қийматининг 5% идан ошмаса, экспортёрларга активлар репатриацияси таъминланмагани учун жарима солинмаслиги бўйича ўзгаришларни маъқуллади. Иқтисодиёт вазири ўринбосари лимит танлови ва нега уни ошириб бўлмаслигини тушунтирди.

Тошкентда 4 сентябрдан метро поездлари оралиқ вақти қисқаради, автобуслар сони оширилади

4 сентябрдан метродаги поездлар ҳаракати оралиқ вақти 1,5−5 дақиқагача қисқариши ваъда қилинмоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» эса автобуслар сонини 86 тагача кўпайтириб, қўшимча яна 9 та янги йўналиш ташкил қилишни режалаштирмоқда.

Сенат «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунни рад этди

Сенаторлар «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунни рад этди. Бунга ҳужжатдаги айрим нормаларнинг тадбиркорлик фаолияти эркинлиги ва дахлсизлигига оид кафолатларига зидлиги, коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлиги ва бошқа камчиликлар сабаб бўлди.

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод этилади

Ўзбекистонда ватан ҳимояси ва тинчлиги йўлида яраланган ёки ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод қилинади. Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари ҳам шундай имтиёзга эга бўлади.

«Ўз жонига қасд қилганига ишонмайман». Фарғоналик 20 ёшли келинчакнинг ўлими тафсилотлари

Фарғона вилоятида вафот этган 20 ёшли келиннинг яқинлари унинг тўйдан бир ой ўтиб ўз жонига қасд қилганига ишонмаяпти. Холасининг айтишича, қиз эри уни калтаклаётганидан шикоят қилган.

«Жарималарни бекор қилиш керак». «Юксалиш» раҳбари — чорраҳалардаги «тузоқ»лар ҳақида

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов сўнгги ҳафталарда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар аниқлаган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги қайдномаларни текширишга чақирди. Асоссиз чиқарилган барча жарималар бекор қилиниши керак, дейди у.

Апрель-июнь ойларида Ўзбекистон банан импортини кескин оширди — EastFruit

EastFruit порталига кўра, 2023 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга 37,9 минг тонна банан импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан эса 2,8 баробарга кўпроқ. Май ойидан бошлаб банан нархи олдинги йилларга нисбатан энг паст даражага тушган.

Сенат ижара ва лизинг тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. Нималар ўзгармоқда?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда автомобиль ижараси ёки лизинг бўйича фирибгарлик ҳолатлари кўпайди. Сенаторлар ижарага олинган объектни мулк қилиб оладиган ижарачилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади. Лизингга олувчининг розилигисиз объектни тасарруф этиш ҳам тақиқланмоқда.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Қўлланма: Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун онлайн ариза топшириш

Ўзбекистонда 2024 йилдан давлат олий таълим муассасаларининг барча курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топшириши мумкин бўлади. Ҳозирча бундай имконият фақат 1-курс талабаларида бор. «Газета.uz» улар учун Ягона портал орқали ариза топшириш йўриқномасини тайёрлади.