2023 йилнинг апрель-июнь ойларида Ўзбекистон ўтган йилларнинг шу даврига нисбатан рекорд миқдорда банан импорт қилди. Бу ҳақда EastFruit портали хабар берди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишнинг ўсишига жорий йилнинг иккинчи чорагида банан нархининг барқарор пасайиши туртки бўлган.

Дастлабки савдо статистикасига кўра, 2023 йилнинг апрель ойи бошидан июнь ойи охиригача Ўзбекистонга 37,9 минг тонна банан импорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан эса 2,8 баробарга кўпроқ.

Ушбу даврда банан истеъмоли ўсишининг асосий омили апрель ойининг учинчи ўн кунлигида бошланиб, жорий йилнинг июнь ойи охиригача давом этган ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархларининг барқарор пасайиши ҳисобланади.

банан импорти, eastfruit

Ўзбекистонда бананнинг улгуржи нархлари, графиклардан кўриниб турибдики, 2023 йилнинг 20 майидан бошлаб ўтган йилларнинг шу даврига нисбатан энг паст даражага тушган.

EastFruit таҳлилчиларига кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи Грузия (денгизга чиқиш имкониятига эга бўлса-да) ва Молдовадагидан паст бўлган.
банан импорти, eastfruit