Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда

Август ойида Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.

«Ташаббусли бюджет»га таклиф киритиш тугади. Энди лойиҳалар сараланади

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига лойиҳалар киритиш тугатилди. 20 кун ичида порталга республика бўйлаб жами 49,4 мингта таклиф келиб тушди. Энг кўп таклиф ички йўл таъмири билан боғлиқ. Энди лойиҳалар кўриб чиқилади. 27 августдан уларга овоз бериш бошланади.

Ўзбекистонда ID-карта ва хорижга чиқиш паспортини почта орқали олиш мумкин бўлади

Октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда почта орқали ID-карта ва хорижга чиқиш паспортини уйга етказиб бериш хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Magnum тармоғи Ўзбекистондаги Carrefour супермаркетларини сотиб олмоқда

Қозоғистоннинг Magnum Cash & Carry компанияси Ўзбекистондаги барча Carrefour дўконларини Majid Al Futtaim Uzbekistan`дан сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Қисқа муддатли ёпилишдан сўнг супермаркетлар Magnum бренди остида фаолиятини бошлайди.

Давлат хизматчиларининг деярли 60 фоизи иш вақтидан ташқари ишлашга жалб қилинади — сўровнома

Ўзбекистоннинг 560 нафар давлат хизматчиси (шу жумладан раҳбарлари) ўртасида ўтказилган аноним сўровнома шуни кўрсатдики, уларнинг 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишларга жалб этилган. 81,7 фоизи бунинг учун қўшимча ҳақ тўланмаганини айтган.

Мисрдан Ўзбекистонга илк марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди

Интерпол томонидан диний экстремистик ташкилотларда иштирок этишда гумонланган эркак Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 5 та «заправка»да 11 млрд сўмдан ортиқ табиий газ ўғирлангани аниқланди

Пойтахтнинг Сергели ва Тошкент вилоятининг Пискент ҳамда Чиноз туманларида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 11 млрд 54 млн сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди.

Июлда 40 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистонда июль ойида 28,2 млрд сўмлик табиий газ ва 11,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларига тўғри келди.

Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак 10 йилга қамалди

Апрель ойида пойтахт кўчаларининг бирида 17 ёшли қизнинг ортидан келиб, унинг номусига тегишга уринган эркакка нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Андижон вилоятида 20 ёшли йигит каналда чўкиб кетиб вафот этди

Олтинкўл туманидан ўтган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида боргани айтилаётган 20 ёшли йигит чўкиб кетиб вафот этди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўз уйидан осилган ҳолда топилди. Унинг яқинлари сўнгги вақтларда қизда руҳий бузилиш бўлганини таъкидламоқда.