Тошкент шаҳри Миробод туманида 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркакка нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.

8 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида О.О. (1997 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланган.

Суд ҳукмига мувофиқ О.О. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (Номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. У энди жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

Олий суд биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳри судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилигини маълум қилди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, ушбу эркак 19 апрель куни 2005 йилда туғилган З.Б.нинг орқасидан келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб, қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган, шундан сўнг тезкор тадбир натижасида ушланган.