Польша Ташқи ишлар вазирлиги ва Стратегик захиралар давлат агентлиги 4 хил русумдаги Bellavista (Швейцарияда ишлаб чиқарилган) катталар ва болаларга мослашган ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратларни беғараз ёрдам сифатида Ўзбекистонга тақдим этди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Аппаратларининг умумий сони 449 дона, қиймати 17,5 миллион злотий (4,5 млн доллар)ни ташкил этади. Улар Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги тиббиёт муассасалари эҳтиёжи учун ишлатилади.

20 июль куни барча аппаратлар 3 та юк машиналарига юклангани ҳолда Ўзбекистонга жўнатилган. Стратегик захиралар давлат агентлигининг Шепетова шаҳридаги омборхонасида юкни қабул қилиш ва топшириш жараёнида Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси ходими иштирок этган.