Ўзбекистон Олий суди 4 йил (2019−2022) давомида кўриб чиқилган ишлар, судланганлар сони ҳамда уларнинг жинси ва жазо турлари бўйича статистик маълумотларни очиқлади.

Унда келтирилишича, биринчи инстанция судларида кўриб чиқилган жиноят ишлари ва судланувчи шахслар сони 4 йил давомида ўсиб борган (1-жадвал).

2019
2020
2021
2022
иш
шахс
иш
шахс
иш
шахс
иш
шахс
28 846
36 845
30 282
38 137
47 657

61 263

58 697

75 078

1-жадвал. Биринчи инстанция судларида жиноят ишларини кўриб чиқилиши динамикаси.

Бунда 2019 йилда кўрилган ишлар 28 846 та ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 58 697 тага етган. Судланувчи сифатида қатнашган шахслар мос равишда қарийб 2 бараварга ошиб, 36 845 нафардан 75 078 нафарга етган.

Статистикага кўра, 2019 йилда 27603 киши судланган бўлса, 2022 йилга келиб бир йилда 56 мингдан ортиқ шахс судланган (2-жадвал).

2019
2020
2021
2022
27 603

27 999

45 010

56 542

2-жадвал. Шахсларнинг судланганлик ҳолати динамикаси

Олий суд тақдим этган рақамларга кўра, мамлакатда оғир ва ўта оғир турдаги баъзи жиноятларни содир этиш ҳам ўсган. Хусусан, тўрт йилда қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 376 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 422 тага етган. 2021 йилда эса 440 тани ташкил этган.

Бундан ташқари, номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар сони ҳам ошган. Ўзлаштириш ёки растрата йўли биланталон-торож қилиш бўйича жиноятлар тўрт йилда 2 баробардан кўпроққа ошган (3-жадвал).

Жиноят тури / Йил
2019
2020
2021
2021
Қасддан одам ўлдириш (ЖК 97−101-моддалари)
376
377
440
422
Номусга тегиш (ЖК 118-моддаси)
154
141
160
170
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖК 167-моддаси)
2457
1528
3883
5891

3-жадвал. Содир этилган айрим жиноят турлари бўйича маълумот.

Статистик маълумотда келтирилишича, судланганлар орасида вояга етмаганлар сони тўрт йилда 3,5 бараварга ошган. Хусусан, 2019 йилда бу кўрсаткич 497 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 1773 тага етган.

Тўрт йилда озодликдан маҳрум қилинганлар сони қарийб 3 баробар ортган. Улар сони 2019 йилда 6955 киши бўлган бўлса, 2022 йилда 17610 кишига етган (4-жадвал).

2019202020212022
6955710712 92217 610

4-жадвал. Озодликдан маҳрум қилинганлар сони.

Шунингдек, 2019 йил бошидан 2023 йил март ойига қадар мамлакатда умрбод озодликдан маҳрум этилганлар 11 нафарни ташкил этган. Бунда, 2019 йилда 2 киши, 2020 йилда 3 киши, 2021 йил 4 киши, 2022 ва 2023 йилнинг биринчи чорагида 1 тадан киши «олий жазо»га ҳукм қилинган.