Ўзбекистон терма жамоаси Counter-Strike:Global Offensive on Steam (CS:GO) киберспорти бўйича Осиё чемпионига айланди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақа Саудия Арабистонида ўтказилди. Ўзбекистон шарафини TT.Team (Traffic Tashkent Team) жамоаси ҳимоя қилди. Гранд финалда ўзбекистонлик киберспортчилар Мўғулистонга қарши баҳс юритди ва ғалаба қозонди. Учинчи ўринни Индонезия жамоаси қўлга киритди.

Ушбу ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди.

Шунингдек, ғалаба учун жамога 7000 доллар берилди. Иккинчи ўрин соҳиби — Мўғулистон жамоаси 3500 доллар олган бўлса, учинчи ўрин сифатида индонезияликлар 2000 долларга эга чиқди.

counter-strike: global offensive on steam

Counter-Strike:Global Offensive on Steam (CS:GO) Valve ва Hidden Path Entertainment компаниялари томонидан 2012 йил 21 августда ишлаб чиқилган, кўп фойдаланувчилар ўйнаса бўладиган компьютер ўйини саналади. Унда ўйинчилар икки жамоага бўлинади: террорчилар ва махсус мақсадли бўлинмалар. Шундан сўнг бир нечта раундда бир-бири билан жанг қилади, уларнинг натижаларига кўра ғолиб жамоа аниқланади.

Ўзбекистан жамоаси ўйин бўйича энг яхши жамоалар рўйхатида 143-ўринни эгаллайди. CQ.Score = 1445.