Тошкентдаги Alfraganus мажмуаси майдонида беш юлдузли Sheraton меҳмонхонаси очилиши режалаштирилмоқда.

sheraton, реклама

Меҳмонхонада 150 та хона, жумладан, президент хоналари жой олиши кутилмоқда. Шунингдек, меҳмонларни 80 та бренд апартаментлар, жамоат жойлари, кўп қаватли ерости автотураргоҳи кутмоқда. Sheraton меҳмонхонасида бир нечта ресторанлар, лобби-бар, VIP-зонаси бўлган лаунж, спа ва бассейн бўлади. Шунингдек, тадбирлар ва банкетлар учун алоҳида майдон ажратилади.

sheraton, реклама

Sheraton йирик халқаро меҳмонхона тармоқларидан бири ҳисобланади. Меҳмонхона йирик Marriot International меҳмонхоналар тармоғининг бир қисми бўлиб, унинг портфелига 120 мамлакатдаги 7300 дан ортиқ меҳмонхоналар киради.

sheraton, реклама

Беш юлдузли меҳмонхона пойтахтнинг марказий ҳудудида, очиқ осмон остидаги йирик савдо марказларидан бири бўлган Alfraganus мажмуасида жойлашган бўлади. ALfraganus лойиҳаси ўзига хос концепцияга эга бўлган янги дам олиш марказидир. Лойиҳа савдо маркази, ресторан ва кафелар, очиқ аквапарк ва йирик ёпиқ оилавий кўнгилочар марказни ўз ичига олади.

sheraton, реклама

Alfraganus ҳудудида жойлашган аквапарк оилавий дам олиш учун тўғри келадиган жой бўлади. Унинг умумий майдони 21 500 кв.м. бўлиб, унда 20 хил турдаги кўнгилочар аттракционлар бўлиши кутилмоқда.

Янги мажмуа Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонлари учун учун ўзига хос дам олиш, бизнес ва харид қилишнинг ноёб нуқтасига айланиши кутилмоқда.

Реклама.