Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 22 июнь куни пойтахтнинг 4 та туманидаги МФЙларнинг айрим кўчаларида элeктр таъминоти вақтинча тўхтатилди, деб хабар берди «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали.

Манзиллар

  • Олмазор тумани: «Пахта» МФЙнинг айрим кўчаларида — соат 10:00 дан 14:00 гача;
  • Юнусобод тумани: «Сандиқ қўрғон» МФЙнинг айрим кўчаларида — соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Яшнобод тумани: «Жарбоши» МФЙнинг айрим кўчаларида — соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: «Гулсанам» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин, дейилади хабарда.

Режали ўчирилишлардан ташқари аҳоли носозликлар туфайли ҳам электрсиз қолмоқда. Жумладан, 21 июнь куни Миробод туманидаги «Сазит» подстанциясидан чиқувчи кабель тармоғи жиддий шикастлангани ортидан тумандаги «Темирйўлчилар», «Заминобод», «Биродарлик», «Истиқлолобод», «Саракўл», «Банокати» ва «Наврўз» маҳаллаларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилишлар кузатилди.