Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда Қизилтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Тезкор тадбир давомида маҳаллий хусусий корхона раҳбари 6 нафар фуқаро билан ўзаро келишган ҳолда корхона ҳудудига хорижда ишлаб чиқарилган 195 дона майнинг қурилмаларини ўрнатгани аниқланган. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 9 миллард 661 миллион 402 минг сўмлик зарар келтиргани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 185−2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.