17 апрель куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.

Мурод Хидир 1939 йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғида туғилган. 1962 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. У «Қашқадарё ҳақиқати» ва «Келажак тонги» газеталаридаги публицистик мақолалари билан танилган.

«Гулистон», «Шарқ юлдузи» ва «Санъат» журналларида ҳам фаолият юритган. «Сирли олам» журнали, «Қалб кўзгуси» ва «Соҳибқирон юлдузи» газеталарида бош муҳаррирлик вазифасини бажарган. Шунингдек, Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда ишлаган.

Мурод Хидир «Қирғоқлар», «Aму соҳиллар бўйлаб», «Кўзача ва бўтача», «Тошкўл», «Кийикча ва бўйноқ», «Ҳарф ўйини» каби китоблар муаллифи саналади.

Уюшма жамоаси Мурод Хидирнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.