Ўзбекистонда яқин кунларда зилзила бўлиши кутилмаяпти — ФВВ

Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила кузатилиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз. Сейсмология институти ходими Қаҳарбай Абдуллабеков бир ҳудудда бўлган зилзила иккинчисини келтириб чиқармаслиги, фақат унинг ортидан айрим афтершоклар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими в.б. этиб тайинланди

«Ўзавтосаноат» компанияси раиси, Бош прокуратура департаментининг собиқ раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея «Газета.uz»га ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов 4 йилга қамалди

2016−2019 йилларда Қарши шаҳрига ҳокимлик қилган Жамшид Фозилов 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У Жиноят кодексининг 4 та моддаси билан айбли деб топилди. Шунингдек, 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

МСК референдум ўтказувчи округ комиссиялари таркибини тасдиқлади

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 март куни референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди ва уларнинг таркиблари тасдиқлади.

Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг ёриқлари зилзила билан боғлиқлиги рад этилди

Қурилиш вазирлиги ва First Developing Group компанияси Тошкентдаги Parkent Plaza турар жой мажмуаси фасадининг ёрилишига зилзила сабаб бўлганини рад этди. Ёриқлар 2020−2021 йилларда ёмғир ва сифатсиз ғишт маҳсулотлари туфайли юзага келгани ва компания етказиб берувчини судга бергани маълум бўлди.

Ўзбекистонда ногирон болаларга нафақа мурожаат қилинганидан қатъи назар тайинланади

Вазирлар маҳкамаси қарори билан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «проактив шакл»да тайинланади.

Ўзбекистонда 1 майдан айрим фуқаролар гўшт, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, уларга ҚҚС қайтарилади

Ўзбекистонда 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Шунингдек, аҳолига берилган ерларда кўчат, уруғ, ўғит ва техника етказиб бериш учун жами 500 миллиард сўм берилади.

Ўзбекистонда жарималар бўйича чегирмалар 50 фоизгача оширилади

1 майдан ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарималарга 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз, 30 кун ичида тўланса, 30 фоиз чегирма берилади. Тартиб суд қарорларига асосан қўлланадиган жарималар учун ҳам амал қилади.

36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, шоколад импортига нисбатан божхона божи қўлланмайди

Президент 2024 йилгача 34 турдаги озиқ-овқат ва товарлар — пишлоқ, творог, шоколад, қандолат маҳсулотлари, олма, нок, беҳи, йогурт, кефир, сут маҳсулотлари, макарон, чўчқа гўшти импортига 2024 йилгача ноль ставка жорий этилишини тасдиқлади. Пиёз, салат барги импортига ҳам имтиёзлар жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Малайзия ҳамкорлигида ислом молияси бўйича мутахассисларни тайёрлайди

Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси бўйича мутахассисларни тайёрлаш доирасида ҳамкорлик қилади. 2023 йил Малайзия Ютара университети ҳузуридаги ислом бизнес мактаби делегацияси Ўзбекистонга амалий сафар уюштиради ва республика мутахассислари учун семинар ҳамда тренинглар ўтказади.

Ўзбекистон февралда Швейцариядан 86,5 млн долларга самолёт сотиб олди

Февралда Ўзбекистонга Швейцариядан 86,5 млн долларлик самолёт олиб келинди. 2023 йилнинг дастлабки икки ойида эса қиймати 700 млн доллардан ортиқ бўлган 14 та самолёт импорт қилинди.

Фото: Тошкентда 13 минг ўринли жоме масжиди очилди

Тошкентнинг Олмазор туманида «Исломобод» жоме масжиди очилди. 2019 йилнинг октябрида қурилиши бошланган масжид хонақоҳда 8 минг, ҳовли ва ён-атрофидаги жойлар билан бирга 13 минг кишини сиғдира олади.

Кобулда Ўзбекистон делегацияси Афғонистон расмийлари билан учрашди

Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон расмийлари билан учрашди. Унда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

«Газета.uz»да эълон қилинган фото ва видеорепортаж:

Мактаб таълими қандай бўлиши ёки бўлмаслиги керак?

Жамият ва давлат тараққиёти, эртасининг қандай бўлиши сифатли таълимга боғлиқ. Ўттиз йилдан ошди — нега ҳамон ўзимиз истаган таълим тизимини ярата олмаймиз? Қачон ва қай тариқа мақсадга эришиш мумкин? «Газета.uz» жавобни таълим эксперти, масъул ходим ва ўқитувчидан эшитишга қарор қилди.

Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди — фото

23 мартдан Ўзбекистон бўйлаб таровеҳ намозларини адо этиш бошланди. «Газета.uz» Тошкент, Андижон, Наманган ва Термиздаги масжидлардан фоторепортаж тайёрлади.