Шавкат Мирзиёев айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда товарларни импорт қилишда 2024 йилгача божхона тўловларининг ноль ставкасини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни «Газета.uz»да мавжуд.

Фармон билан 2024 йил 1 январга қадар қуйидаги турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар божхона тўловларидан озод этилди:

ТИФ ТН коди

Товарнинг номланиши

Жорий ставка (%)

1.

0203, 0208, 0209

Янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган чўчқа гўшти; бошқа гўшт ва гўштли озиқ-овқат субмаҳсулотлари; тузли эритмада тузланган, қуритилган ёки дудланган, эритиб ёки бошқа усул билан ажратиб олинмаган чўчқа ёғи, гўштдан ажратиб олинган ёғ ва уй паррандаси ёғи

10

2.

0403

Йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ ва бошқа ферментланган ёки ачитилган сут ва қаймоқ, қуюлтирилган ёки қуюлтирилмаган, шакар ёки бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган ёки қўшилмаган, хушбўй таъмли қўшимчалар қўшилган ёки қўшилмаган, какао, ёнғоқ, мевалар қўшилган ёки қўшилмаган

20, лекин 0,30 доллар/кгдан кам бўлмаган

3.

0406

Пишлоқ ва твороглар

15, лекин 0,50 доллар/кгдан кам бўлмаган

4.

0408

Янги, қуритилган, қайнатилган ёки буғда пиширилган, формаланган, музлатилган ёки бошқа усуллар билан консервация қилинган, шакарли ёки шакарсиз, бошқа ширин таъм берувчи моддаларсиз қобиқсиз тухум ва тухумнинг сариғи

10

5.

0703*

Шолғомсимон думалоқ пиёз, шалот пиёзи, саримсоқпиёз, пиёз-порей ва бошқа пиёзли сабзавотлар‚ янги ёки совитилган

20

6.

0705*

Салат латук (Lactuca sativa) ва цикорий (Cichorium spp.), янги ёки совитилган

20

7.

0713

Дуккакли сабзавотлар, қуритилган, тозаланган, уруғланган ёки тозаланмаган, бўлинган ёки бўлинмаган

20

8.

0804

Янги ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния

10, лекин 0,20 доллар/кгдан кам бўлмаган

9.

0808

Янги олма, нок ва беҳи

20, лекин 0,20 доллар/кгдан кам бўлмаган

10.

0810

Бошқа янги мевалар

20, лекин 0,20 доллар/кгдан кам бўлмаган

11.

1102

Буғдой ёки жавдардан бошқа ғалла донидан ун

10

12.

1103

Ғалла дон доналаридан ёрма, йирик тортилган ун ва гранулалар

10

13.

1105

Нозик ва дағал ун, кукун, бўлаклар, картошка гранулалари

10

14.

1106

0713 товар позициядаги қуритилган дуккакли сабзавотларнинг йирик ва майда тортилган ун ва кукунлари, 08 гуруҳдаги маҳсулотлари ёки 0714 товар позициясидаги саго пальмасининг юраги, илдизлари ёки илдиз мевалари

10

15.

1108

Крахмал; инулин

5

16.

1513

Кокос (копра), пальма ядроси ёки бабассу мойлари ва уларнинг фракциялари, рафинадланган ёки рафинадланмаган, лекин кимёвий таркиби ўзгартирилмаган:

5, лекин 0,10 доллар/кгдан кам бўлмаган

17.

1602

Гўшт, ярим тайёр гўшт, қондан тайёрланган тайёр ёки консерваланган маҳсулотлар

15

18.

1604

Тайёр ёки консерваланган балиқ; балиқ тухумидан тайёрланган осётр икраси ва унинг ўрнини босувчи моддалар

15

19.

1703

Шакарни олиш ёки тозалаш натижасида ҳосил бўлган шинни

10

20.

1704

Таркибида какао бўлмаган қандолат маҳсулотлари (шу жумладан, оқ шоколад).

30, лекин 0,35 доллар/кгдан кам бўлмаган

21.

1806

Какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари

30, лекин 0,35 доллар/кгдан кам бўлмаган

22.

1902

Иссиқлик ишлови берилган ёки берилмаган, ичи тўлдирилган (гўшт ва бошқа маҳсулотлар билан) ёки тўлдирилмаган ҳамда бошқа усулда тайёрланган ёки тайёрланмаган, спагетти, макаронлар, угра, лазанья, клецки, равиоли, каннеллони каби макарон маҳсулотлари; кускус, тайёрланган ёки тайёрланмаган

15, лекин 0,10 доллар/кгдан кам бўлмаган

23.

1905

Таркибида какао бўлган ёки бўлмаган нон, хамирли қандолат маҳсулотлари, пирожнийлар, печенье ва бошқа нон-булочка ҳамда хамирли қандолат маҳсулотлари; вафлилар, фармацевтикада керак бўладиган бўш капсулалар, ёпиштириш учун вафлили капсулалар, гуручли қоғоз ва шунга ўхшаш маҳсулотлар

20, лекин 0,30 доллар/кгдан кам бўлмаган

24.

2004

Сирка ёки сирка кислотаси қўшилмаган ҳолда тайёрланган, консерваланган ёки музлатилган бошқа сабзавотлар

20

25.

2005

Сирка ёки сирка кислотаси қўшилмаган ҳолда тайёрланган, консерваланган ёки музлатилмаган бошқа сабзавотлар

20

26.

2007

Иссиқлик билан ишлов бериш йўли билан олинган, шу жумладан, шакар ёки бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган мурабболар, мевали желе, мармеладлар, мева ёки ёнғоқ пюреси, мева ёки ёнғоқ пасталари

20, лекин 0,60 доллар/кгдан кам бўлмаган

27.

2008

Бошқа усулда тайёрланган ёки консерваланган мевалар, ёнғоқлар ва ўсимликларнинг бошқа истеъмол қилинувчи қисмлари, таркибида шакар ёки ширин таъм берувчи моддалар ёки спирт қўшимчалари мавжуд бўлган ёки мавжуд бўлмаган, бошқа жойда номи кўрсатилмаган ёки киритилмаган

20

28.

2101

Қаҳва, чой ёки парагвай чойи ёки мате, парагвай чойининг экстрактлари, эссенция ва концентратлари ҳамда қаҳва, чой ёки мате ёки парагвай чойи асосидаги тайёр маҳсулотлар; қовурилган цикорий ва бошқа қовурилган қаҳва ўрнини босувчи моддалар ва улардан экстрактлари, эссенциялари ва концентратлари

10

29.

2103

Соуслар тайёрлаш учун маҳсулотлар ва тайёр соуслар; таъмли қўшимчалар ва аралаш зираворлар; хантал кукуни ва тайёр хантал

20

30.

2104

Тайёр шўрвалар ва бульонлар ва уларни тайёрлаш учун «ярим тайёр маҳсулотлар»; гомогенлаштирилган таркибли тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари

30, лекин 1,0 доллар/кгдан кам бўлмаган

31.

2201

Сувлар, шу жумладан, табиий ёки сунъий минерал, газланган, ширин таъм берувчи моддалар ёки хушбўй таъмли қўшимчалар қўшилмаган

30, лекин 0,50 доллар/литрдан кам бўлмаган

32.

2202

Сувлар, шу жумладан, минерал ва газланган, ширин таъм берувчи моддалар ёки хушбўй таъмли қўшимчалар қўшилган, бошқа алкоголсиз ичимликлар

30, лекин 0,50 доллар/литрдан кам бўлмаган

33.

3305

Соч учун воситалар

20, лекин 0,50 доллар/кгдан кам бўлмаган

34.

3307

Соқол олишдан олдин, соқол олишда ва соқол олгандан сўнг ишлатиладиган воситалар, индивидуал қўллаш учун дезодарантлар, ванна қабул қилиш учун бирикмалар, тукларни тушириш учун воситалар ва бошқа атторлик, косметик ёки бошқа пардоз воситалари, бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган; хоналар учун дезодорантлар, хушбўйлаштирилган ёки хушбўй қилинмаган, дезинфекциялаш хусусиятига эга ёки эга эмас

20

35.

6111, 6209

Болалар кийими ва болалар кийимлари учун жиҳозлар


10

36.

6402999100,

6403511100,

6403519100,

6403593100,

6403599100,

6403911100,

6403919100,

6403993100,

6403999100

Патак узунлиги 24 см дан кам бўлган пойабзал

20, лекин 3,0 доллар/жуфтдан кам бўлмаган

* Божхона божининг ноль ставкалари 2023 йил 1 сентябрга қадар қўлланади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу товарлар учун ноль ставкалари биринчи марта жорий этилмоқда. 2023 йил 1 июлгача 22 турдаги озиқ-овқат, жумладан, гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева ва ўсимлик ёғи учун ноль ставкалар белгиланганди.

Бундан ташқари, янги рўйхатга шоколад, қандолат маҳсулотлари, олма, нок ва беҳи, йогурт, кефир ва бошқа сут маҳсулотлари, макарон, пишлоқ, бошқа маҳсулотлар киради, уларнинг ставкалари 2022 йилнинг ёзида ўзгартирилиши таклиф қилинган, аммо якуний рўйхатга киритилмаган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг янги рўйхатига имтиёзлар жорий этилиши ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Тадбирда охирги икки йилда жаҳонда озиқ-овқат инфляцияси йилига 15−20 фоиздан пасаймаётгани, ўсимлик ёғи, сут ва гўштнинг жаҳон нархи сўнгги 30 йилдаги, дон маҳсулотлари ва шакар эса сўнгги 10 йилдаги энг юқори даражага кўтарилгани қайд этилди.

Экспорт-импортда логистика, ўғит ва ёқилғи харажатлари ошиб кетгани ҳам озиқ-овқат нархларига ўз таъсирини кўрсатаяпти. Таҳлилларга кўра, бу ҳолат 2023 йилда ҳам, келгуси йилларда ҳам сақланиб қолади.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга 200 минг гектар ер ажратилгани, 500 минг гектар қўшимча ерлар оборотга киритилгани ички бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш ва экспортни кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

«Лекин аҳолимиз сони ўсиб бораётгани, жаҳондаги нобарқарор вазият, логистикадаги узилишлар озиқ-овқатни кўпайтириш бўйича олдимизга янада катта вазифаларни қўймоқда», — деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан вилоят, туман ҳокимлари озиқ-овқатни кўпайтириш, одамларни банд қилиш бўйича қўшимча имкониятларни излаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Президент айрим туманлар уларга озиқ-овқат учун 70 минг гектар қўшимча майдон берилганига қарамасдан, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай олмаётганини танқид қилди. Ҳокимлар мавжуд озиқ-овқат майдонларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан ҳамда аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.