22 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида «Исломобод» жоме масжиди очилди, дея хабар бермоқда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.

Очилиш маросимида идора раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров уламолар, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари иштирок этди. Туманнинг Сағбон кўчасидаги мазкур уч қаватли жоме масжиди ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар кўмагида қурилди.

2019 йилнинг октябрида қурилиши бошланган масжиднинг хонақоҳи 8 минг киши, ҳовлиси ва ён-атрофидаги жойлар билан бирга масжид 13 минг намозхонга хизмат кўрсата олади.

Таҳоратхонаси эса 150 кишига мўлжалланган. Бундан ташқари, маъмурият, кутубхона ва шу каби зарур хоналар ҳам барпо этилган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Фото: Мусулмонлар идораси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги