Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳам тезлик пасайтирилмайдиган бўлди

2023 йилги давлат дастурига кўра, 1 апрелдан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоят ва туманлар марказларида автомобиллар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилади. Аввалроқ лойиҳада чекловни барча аҳоли пунктларида қўллаш таклиф қилинганди.

Ўзбекистон президенти АҚШ давлат котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Америка етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Энтони Блинкен Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасига борди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен чоршанба куни пойтахтдаги тарихий маданият марказларидан бири Ҳасти Имом масжидига ташриф буюрди. Эрта тонгдан Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан музокаралар ўтказди. Кейин эса Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонада ҳам бўлди.

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 1 мартдан бошламайди — Энергетика вазирлиги

Россиядан Ўзбекистонга газ импорти 1 мартдан бошланмайди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Ишчи гуруҳлар имзоланган «йўл харитаси» доирасида ўрганишни давом эттирмоқда. Ҳозирча аниқ келишувга эришилмаган.

ХТББ ўқувчи қизларнинг TikTok`даги видеоси «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигини» билдирди

TikTok`да Тошкентдаги ўқувчи қизларнинг машҳур «За деньги да» қўшиғига қалбаки долларларни сочган ҳолда ўйнагани акс этган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Пойтахт халқ таълими бош бошқармаси ҳолат бўйича қизларнинг ота-онаси узр сўраганини ва рақс «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигини» билдирди.

Ўзбекистон бош муфтийси бир нечта имом-хатибни ишдан олди, айримларига ҳайфсан берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров ўтказган йиғилишда қатор имом-хатиблар ишдан олинди, айримларига ҳайфсан берилди. Муфтий имом-хатибларга ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиш одобига амал қилиш ва билим савияларини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади. Унда рақобат, давлат божи ва тиббиёт ҳамда педагог ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.

ОКМК Тошкентдаги чанг манбаси унинг карьери эканини рад этди

ОКМК Тошкентда чанг пайдо бўлишининг асосий сабаби «Ёшлик I» конининг янги участкасида олиб борилаётган тозалаш ишлари экани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Сирдарё тумани ҳокими ўқувчи қизларга нон ёпишни ўргатишни таклиф қилди

Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов «Ҳаёт мактаби» лойиҳаси ташкил этилгани ҳақида гапириб, ўқувчи қизларга нон ёпишни ўргатишни таклиф қилди. «Нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб, нон сотиб олишга ўтилди. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетди», — дейди ҳоким.

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Президент фармони билан Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 5 кун, яъни 18−22 март саналарида, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 4 кун, яъни 19−22 март саналарида дам олади. 23 мартдан эса барча яна ишга чиқади.

Uzbekistan Airways Наврўз байрамига 21 фоизлик чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 21% чегирма эълон қилди. У 18 мартдан 22 мартгача бўлган сотув даврида амал қилади.

ДХХ Ўзбекистонга қўшни давлатлардан 56 кг наркотик моддалар олиб кирилишининг олдини олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тожикистон ва Қирғизистондан умумий оғирлиги 56 кг бўлган гашиш ва опий олиб кирилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олди.

Нукус воқеалари бўйича янги иш фигурантларига 5 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси бериш сўралди

Прокурор суддан Нукус воқеалари бўйича судланаётган 37 нафар шахсга 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 нафарига эса озодликни чеклаш жазоси беришни сўради. Адвокатлардан бири прокуратуранинг айбловларидаги барча моддалар уларни рад этувчи далилларга қарамай ўзгаришсиз қолганини айтди.

Пиёдалар сариқ жилетдан фойдаланиши кераклиги ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди — ИИВ

Тармоқларда пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, тартиб тавсиявий аҳамиятга эгалигини билдирди.

«Туркистонбанк» банкрот деб эълон қилинди

Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан «Туркистонбанк» банкрот деб топилди. Банкни тугатиш комиссияси ҳам ўз фаолиятини якунлади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

1 мартдан нималар ўзгаради?

Солиқ текширувлари устидан судга шикоят қилиш имконияти яратилади, 1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидлари фақат тендер орқали ажратилади, 6 та янги маҳаллий йўналишда авиақатновлар йўлга қўйилади, тадбиркорлар солиқ қарзини фоизларсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади — 1 мартдан нималар ўзгаради?