Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Президент фармони билан 1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади. Даромади 10 млрд сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади.

Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи яна 2 та ноқонуний туннель топилди

Андижонда Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи 2 та ерости йўли аниқланди. Ҳар иккисининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрга тенг.

Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди

«Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.

Тошкентда ёғингарчилик туфайли янги тротуар ва велойўлакларга шикаст етди

Кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқдан сўнг Тошкентдаги янги бетон тротуарлар ва велойўлаклар бузила бошлади. Ҳокимлик уларни таъмирлаш бўйича режа ишлаб чиқилгани, об-ҳаво яхшиланиши билан иш бошланишини билдирди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража, кундузи +2…+5 даражагача бўлади, жанубда +7…+9 даражагача исийди.

Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўллари ўртасида юк ташуви тикланди

Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ўртасида Ҳайратон−Мозори-Шариф темир йўлининг эксплуатациясини давом эттириш бўйича янги шартнома имзоланди. Мамлакатлар ўртасидаги қатнов шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабабли тўхтатилганди.

Урганчда 10 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланганлар қўлга олинди

Урганчда ўтказилган терговга қадар текширувда иккита МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 5,8 ва 4,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштиргани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистонда ўт-чўплар қуриган майдонда ёнғин бўлди

Тўрткўл туманида «Амударё» дарёси бўйидаги Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудда қуриган ўт-чўпларда ёнғин пайдо бўлган. Воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳатини олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Туркияда ўзбекистонлик ФВВ ходимлари 77 кишини вайроналар остидан олиб чиқди

Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўзбекистонлик қутқарувчилар 4 кун ичида жами 77 кишини зилзила оқибатида бузилган бинолар остидан чиқариб олди. Қутқарув ишлари давом этяпти.

Фото: Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди

Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.

Президент Жиззах вилоятига ташриф буюрди

Жума куни президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун Жиззахга борди.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия фуқаролари Туркиядан Тошкентга эвакуация қилинди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий самолёти Туркиянинг Газиантеп ва Шанлиурфа шаҳарларида яшовчи 17 кишини Тошкентга эвакуация қилди. Улардан 11 нафари Ўзбекистон, 6 нафари Қирғизистон ва 1 нафари Россия фуқаролари.

Open Budget`нинг 1-мавсумига жами 1,7 трлн сўм ажратилади

2023 йилда «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсумига 1 трлн сўм йўналтирилади. Унга қўшимча тарзда маҳаллий бюджетлар ўзида йиғилган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизини ҳам қўшади. Қўшимча пуллар ҳисобига жами 1,7 трлн сўм маблағ Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши прогноз қилинмоқда.

Тайёр мебель ясаб, экспорт қилувчи тадбиркорларга ижара ҳақининг бир қисми қоплаб берилади

Февралдан бошлаб тайёр мебелларни экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги иш жойлари ижара харажатларининг бир қисми тўлаб берилади. Аввал майдоннинг 100 кв метрига тенг миқдордаги қисми қоплаб бериларди, энди бу меъёр 250 кв мертга етди.

Сув ҳисобини онлайн режимда мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади

2023 йилги давлат дастурига кўра, жами 13 057 сув хўжалиги объектларида рақамли технологиялар жорий этилиб, «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилади. Сувнинг ҳисоби онлайн режимда мониторинг қилиниб, республика бўйлаб сувнинг аниқ ҳисобини юритиш, фойдаланиш ва оператив бошқариш имконияти оширилади.