10 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Ташриф давомида президент қатор иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишади. Аҳоли билан мулоқот қилиб, вилоятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.