2023 йилда жами 13 057 та сув хўжалиги объектида рақамли технологиялар жорий қилиниб, шундан 10 937 та объектда «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилади. Бу ҳақида 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.

Лойиҳанинг 14-банди сув ресурсларини бошқаришда рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш, зарур ирригация ва мелиорация тадбирларини ўз вақтида амалга оширишга қаратилган.

Лойиҳага кўра, сув ресурсларини бошқаришда «вазир-мироб-фермер» узлуксиз тизимини йўлга қуйиш ва сувни тежайдиган рақамли технологияларни жорий қилиш ҳисобига сувни етказиб беришдаги табиий йўқотишлар салмоғи 10 фоизга камайтирилади.

Сув солиғи бўйича тушимларнинг 25 фоизи туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, ариқ, зовур ва каналларини бетонлашга йўналтирилади. Сув ресурслари тўғридан-тўғри фермерлар чегарасигача етказиб берилиб, ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилади.

Шунингдек, сув ресурсларини бошқаришда рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш, зарур ирригация ва мелиорация тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш орқали камида 7 миллиард куб метр сув иқтисод қилиниши ва 300 минг гектар майдонда такрорий экинларни суғоришга йўналтирилади.

Натижада, 2023 йилда камида 7 миллиард сув иқтисод қилиб 300 минг гектар такрорий экинларни суғоришга йўналтириш имконияти яратилади. Ҳисоб китобларга кўра, 2050 йилгача Сирдарё ҳавзаси сув ресурси 5 фоизга, Амударё ҳавзаси 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. Талабга нисбатан етишмайдиган сувнинг қарийб 12 миллиард куб метр қисми сув иқтисод қилиш тадбирлари ҳисобига қопланиб, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб етишмайдиган сув 3 миллиард куб метрни ташкил қилиши мумкин.

Бундан ташқари лойиҳада сувнинг ҳисобини очиқ ошкора юритиш тизимни жорий етиш мақсадида 13 мингта сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш билан боғлиқ барча харажатларни Давлат бюджети маблағлари ва халқаро молия институтлари грантлари ҳисобидан молиялаштирилади. 2023 йилги давлат дастурига кўра, жорий йилда жами 13 057 сув жўжалиги объектларида рақамли технологиялар жорий қилиниб, «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилади. Сувнинг ҳисобини онлайн режимда мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2100 мелиоратив кузатув қудуқлари автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказилади. 20 та йирик сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилади. Сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш ишларига жами 390 миллиард сўм маблағ ажралиши режалаштирилган.