10 январь Тошкент шаҳрининг «Янгиҳаёт» блокмаскани (Сурум)да бир бош Европа кийигини фуқаро ўзининг машинасида тегишли ҳужжатларсиз олиб кетаётгани аниқланди. Бу Табиат ресурслари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент вилояти Миллий гвардия ходимлари томонидан маълум қилинди, дея хабар бермоқда Табиат ресурлари вазирлиги матбуот хизмати.

Суриштирув давомида Европа кийигининг эгаси эканини важ қилган фуқаро ва унинг шериги воқеа жойида тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

кийик, ҳайвонот боғи

Вазирлик хабарига кўра, мазкур айвон тури CITES конвенциясининг I Иловасига киритилган. У йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини ўз ичига қамраб олади. Ушбу турларни тижорат мақсадида экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш тақиқланади. I Иловадаги намуналарни чет элга олиб чиқиш учун CITES`нинг ҳам экспорт, ҳам импорт рухсати олиниши талаб этилади.

кийик, ҳайвонот боғи

Шу сабабли, ушбу ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар Европа кийиги вақтинчалик сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди, дейилади хабарда.

Аввалроқ, ноябрь ойида Фарғонадаги қўшни давлатга чегарадош маҳаллаларнинг бирида яшовчи шахсга тегишли 2 та ёғоч қутида 32 бош олмахон сақланаётгани маълум бўлганди. Августь охирида эса халқаро аэропортда ноқонуний олиб ўтилгани сабаб 57 дона тимсоҳ болалари ва 10 дона буқаламун ҳайвонот боғига вақтинча топширилганди.