2022 йил 1 август санасига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ўтган ойга нисбатан 976,2 млн долларга камайиб, жами 34,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу Марказий банк тақдим қилган маълумотлардаакс этган.

Шу билан бирга, мамлакатнинг ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 531,9 млн. долларга ёки 1,5 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1 млрд 799,25 млн доллардан 1 млрд 758,90 млн долларгача пасайишининг таъсири 483,6 млн долларни ташкил қилди.

Марказий банк маълумоти

Шунингдек, захираларнинг олтин қисми физик хажми 300 минг унцияга, ёки 12 млн унциягача ошган бўлсада, июлда олтин нархи пасайгани ҳисобига қийматда 21 078,6 млн долларгача қисқарган.