Ўзбекистонда Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди

АКТ вазирлиги Ўзбекистонда ўтган йилнинг ёзидан бери блокда бўлган Twitter, «Вконтакте» тармоқлари ҳамда WeChat мессенжеридан фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланганини маълум қилди. TikTok платформасига кириш эса ҳозирча тикланмади.

Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди

Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди. Депутатлар лойиҳани такомилига етказади. Бу жараён қанчалик очиқ бўлиши эса ҳозирча номаълум.

1 августдан нималар ўзгаради?

Мобил-ID тизими, Очиқлик индекси юритиладиган давлат орган ва ташкилотлари, ногиронлиги бўлган шахсларга 15 млн сўмгача субсидия берилиши, кинотеатрлар учун ишга тушган махсус ахборот тизими, «Ўзтрансгаз» компаниясининг ҳуқуқий ворисига айланган «UzGasTrade» — 1 августдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади

Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.

Августда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда август ойида ҳаво ҳарорати июлга қараганда 1,5−2,5 даража салқинроқ бўлади. Бу йилги август нисбатан қулай ҳарорат билан бошланади ва ой охирига қадар устунлик қилади. Бироқ, жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Самарқандда икки аёл нима сабабдан калтакланди?

Тармоқларда Самарқандда эркаклар икки аёлни калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Бунга аёллар бошқа бир аёл билан жанжаллашиб қолгани ва эркакларнинг машиналарига шикаст етказгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Видеодаги болакай эса аёлнинг фарзанди эмаслиги маълум бўлди. Томонларнинг фикри.

IT-мутахассислар учун соврини $1 млнлик президент танлови ўтказилади

Inha университети талабаси Ясмина Аблаева Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда ҳар йили IT-мухатассислар учун президент танловини ўтказиш таклифини билдирди. Давлат раҳбари бунинг учун $1 млнлик ажратилишини маълум қилди. «Биз бу пулни топиб, танловни эълон қилишга ҳаракат қиламиз», — деди президент.

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди

Навоий вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 30 дона AntMiner Т19 майнинг қурилмасини ўғрилаган икки шахс қўлга олинди. Ҳозиргача 13 та қурилма топилган.

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

илшадбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўткирбек Рахманов эса Зафаробод туманига ҳоким бўлди.

Ўзбекистон илк бор стенддан ўқ отиш бўйича ОЧ ғолиблигини қўлга киритди

Шоҳруҳ Садиров Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу спорт тури бўйича қитъа чемпионатидаги илк бош соврин ҳисобланади.

НКМК $1,2 млрдлик халқаро кредитни жалб қилди

JPMorgan Chase, Citi, Societe Generale и Credit Suisse`дан иборат хорижий банклар консорциуми Навоий кон-металлургия комбинатига инвестиция дастурини амалга ошириш учун 1,2 млрд доллар кредит ажратди.

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

2−5 август кунлари саккизта вилоятнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Ислоҳотлар олдинга силжиши, стратегиялар даражасида қолиб кетмаслиги муҳим» — ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси

ЕИ элчиси Шарлотта Адриан «Газета.uz» га Кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги янги келишувнинг устувор йўналишлари, одамлар ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти ва президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ҳақида гапирди. У Россияга қарши Ғарб санкциялари ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

Қўрқув ва азоб — Қорақалпоғистон орадан бир ой ўтгач нимани ҳис қилмоқда?

«XXI асрда бундай бўлишига, бу каби қўрқувни ҳис қилиш мумкинлигига ҳали ҳам ишона олмаяпман» — демоқда Нукус аҳолиси. Кўпчилик ўз яқинлари ва дўстларини йўқотди, аммо бу ҳақда гапиришдан қўрқмоқда. «Газета.uz» бош муҳаррири Азамат Атажановнинг репортажи.

Иқлим ўзгариши: фактлар, асослар ва далиллар

Иқлим ўзгариши муаммоси йилдан-йилга долзарблашиб бормоқда. Нима сабабга кўра иқлим бунчалик инжиқ бўлиб қолди? Бу ҳолатни ўзгартириш учун биз нима қилишимиз лозим? Бизни келажакда нималар кутмоқда? «Газета.uz» ушбу мақолада барчамизни қийнаётган саволларга жавоб беради.