17 февраль куни республикада 272 киши коронавирусга (аввалги кун — 241) ва 49 (47) киши пневмонияга чалинди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бунгача ўтган саккиз кун ичида кетма-кет пасайиш кузатилаётган эди.

Пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган Covid-19 билан касалланганларнинг умумий сони 234,8 минг нафарни ташкил этди. Соғайиш кўрсаткичи эса 95% га етди.

Фото: ССВ

Тошкент шаҳрида янги касалланганлар сони 107 (бир кун аввал — 94), Тошкент вилоятида — 49 (60) тани ташкил этди. Бошқа ҳудудларда бу кўрсаткичлар 20 ҳолатдан ошмаган.

Кун давомида 2 нафар коронавирус таъсиридан ўлим ҳолати қайд этилди. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1614 нафарни ташкил этмоқда.