17 февраль куни Afisha.uz нашрининг ўзбек тилидаги Telegram-канали кўк белги (верификация)ни олди. @afishauzb — янги форматда 2021 йилнинг декабрь ойидан ишлай бошлади.

«Telegram-канал обуначилар учун қулай ва тушунарли форматда тасдиқланган маълумотларни тақдим этиб, сайтнинг таҳририй сиёсатини тўлиқ акс эттиради. Обуна бўлиб, барча концертлар, кинопремьералар, кўргазмалар, ресторанларнинг локациялари ва нархлари ҳақида ўзбек тилида маълумот олиш мумкин», — дея таъкидлади Afisha.uz бош муҳаррири Галина Сапаева.

Бундай формат ўзбек тилида сўзлашувчи аудитория томонидан яхши қабул қилинди. Икки ойдан камроқ муддат ичида 2000 нафардан ортиқ одамлар обуна бўлди.

Эндиликда Ўзбекистондаги маданий-кўнгилочар ҳаёт ҳақидаги биринчи ОАВ — Afisha.uz`нинг барча ижтимоий каналлари верификация белгисини олди. Биринчи белгини Facebook`даги саҳифа (42 000 нафар обуначилар), сўнг Instagram`да (деярли 87 000 нафар обуначилар), рус тилидаги Telegram-канал (18 500 нафар обуначилар) ва эндиликда расмий белгини ўзбек тилидаги Telegram-канал ҳам олди (2500 дан ортиқ обуначилар).

«Бизнинг асосий вазифамиз мамлакатда ҳордиқ соҳасида ёрдам берадиган фойдали ва тушунарли контентни яратиш бўлган, бўлмоқда ва бўлади ҳам. Сайтимиз орқали кўпгина нарсалар ҳақида билиб олиш мумкин — кино жадвалларидан тортиб, болалар учун маҳорат дарсларигача, учрашув учун ресторан танлашдан, фарзандингиз учун болалар боғчасигача бир қанча маълумотлар тақдим этилади. Тадбирларнинг нархлари ва қачон бўлиши ҳақидаги батафсил маълумотларни сайтда исталган вақтда топиш мумкин», — деди Галина Сапаева.

«2021 йилнинг декабрь ойида биз ўзбек тилидаги Telegram-каналимиз фаолиятини тикладик. Каналнинг қўшимча қулайлиги бирор тадбир қачон бўлиши, чипталар нархи ва уларни қаерда сотиб олиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотнинг тақдим этилишида. Бундай форматда ўзбек тилидаги тасдиқланган ва ишончли хабарлар деярли йўқ. Биз ушбу соҳани ривожлантиришдан мамнумиз ва Telegram бизни расмий тан олганлигидан хурсандмиз», — дея қайд этди у.