«қор» тегли мақолалар


Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
23 феврал 2024, 11:23

Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади

24−25 февраль кунлари Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 0…+5 даража атрофида бўлади.

Чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда
19 феврал 2024, 11:34

Чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда

Ўзбекистон бўйлаб 19−20 февраль кунлари вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−12, баъзи жойларда -16 даражагача совийди, кундузи −3…+2 даража бўлади. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Баъзи жойларга туман тушади.

Тошкентликлардан кучли қор ёғиши сабабли шахсий автомобилларидан фойдаланмаслик сўралди
18 феврал 2024, 10:47

Тошкентликлардан кучли қор ёғиши сабабли шахсий автомобилларидан фойдаланмаслик сўралди

Пойтахт ҳокимлиги аҳолини қор ёғиши 12 соатгача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Аҳолидан шахсий автомашиналардан фойдаланишни минималлаштириш сўралди.

Tashkent Index автотураргоҳидаги соябон бир неча автомобиллар устига қулади
18 феврал 2024, 09:21

Tashkent Index автотураргоҳидаги соябон бир неча автомобиллар устига қулади

Tashkent Index cавдо мажмуаси автотураргоҳидаги соябон қор ёққани ортидан бир неча автомобиль устига қулаб тушди. Бозор маъмурияти соябон остида 35 та машина бўлгани, уларнинг 6 тасига шикаст етганини билдирди. Моддий зарар эса қоплаб бериладиган бўлди.

ФВВ Ўзбекистон аҳолисини томдан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди
17 феврал 2024, 15:14

ФВВ Ўзбекистон аҳолисини томдан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини қорли ва совуқ кунларда кўчада эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга, бинолар томидан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Фото, видео: Тошкентда қор туфайли кучли тирбандлик юзага келди, ЖТ барқарор ишламоқда, бироқ иш жадвали бузилган
16 феврал 2024, 21:02

Фото, видео: Тошкентда қор туфайли кучли тирбандлик юзага келди, ЖТ барқарор ишламоқда, бироқ иш жадвали бузилган

Тошкентда қор ёғиши сабабли кучли тирбандликлар кузатилмоқда. Такси нархлари кескин ошди. Автобуслар барқарор ишламоқда, бироқ йўллардаги вазият туфайли ҳаракат жадвали бузилган. Фото, видео.

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда қор ёғади
16 феврал 2024, 11:12

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда қор ёғади

Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳарорат кечаси −3…−8 даражагача пасаяди, кундузи −3…+2 даража атрофида бўлади. Шимолда эса кечалари −11…−16 даража совуқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳудудларда асосан қор ёғиши, йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Жумадан бошлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
12 феврал 2024, 14:25

Жумадан бошлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет фавқулодда эълон берди, унга кўра, жумадан бошлаб Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади, шамол 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
8 феврал 2024, 05:42

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудуд махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда (видео).

Фото: Тошкентда 2024 йилнинг биринчи қори
15 январ 2024, 22:02

Фото: Тошкентда 2024 йилнинг биринчи қори

Тошкентда 15 январь куни қор бўронига яқинроқ табиат ҳодисаси кузатилди: тонгда учқунлай бошлаган қор пешинга яқин жадаллашди, аммо узоқ давом этмади. «Газета.uz» фотомухбирлари пойтахтнинг 2024 йилдаги биринчи қорини суратларга муҳрлади.

Ҳафта бошида қор ва ёмғир ёғади, чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда
15 январ 2024, 11:30

Ҳафта бошида қор ва ёмғир ёғади, чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво совиб, ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли жойларида қор кўчиши хавфи бор. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +8…+13 даража илиққача юқорилайди.

Фото: Тошкентда қор
12 декабр 2023, 14:42

Фото: Тошкентда қор

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетди. Ёмғир қорга айланиб, йўлларни муз қоплади. «Газета.uz» мухбирлари қорли кўчалар, махсус техникалар фаолияти, ишга шошаётган одамлар ва тирбандликни суратга муҳрлади.

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади
7 декабр 2023, 12:39

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси +5…−10 даража, кундузи +10…-5 даража атрофида бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди. Видео
13 октябр 2023, 11:04

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди. Видео

13 октябрнинг эрта тонгидан Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор ёға бошлади. Қамчиқ довонида қорнинг ерга юқиши тезлашган. ЙҲХХ ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасликни сўради.

ЖАРда 11 йил ичида биринчи марта қор ёғди (фото)
12 июл 2023, 12:21

ЖАРда 11 йил ичида биринчи марта қор ёғди (фото)

Жанубий Африка Республикасининг Йоҳаннесбург шаҳрида 2012 йилдан бери биринчи марта қор ёғди. Ҳодиса намликнинг кўтарилиши ва совуқ ҳарорат туфайли кузатилган. Олимлар бунга глобал исишнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Қашқадарё ва Жиззахда қор ёғди: меваларни совуқ урган бўлиши мумкин
6 май 2023, 11:04

Қашқадарё ва Жиззахда қор ёғди: меваларни совуқ урган бўлиши мумкин

Шанба куни Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари бўйлаб қор ёғиши кузатилмоқда. Хоразм маркази Урганчда эса 1 сутка давомида 23.7 мм ёмғир ёғиб ўтган. «Қор ва ҳароратнинг нолгача пасайиши мева ва гулларни совуқ уришига олиб келган бўлиши мумкин», — деб ёзмоқда Ўзгидромет ходими Эркин Абдулахатов.

Қамчиқда қор ёғиши, туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда
7 феврал 2023, 21:01

Қамчиқда қор ёғиши, туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кутилаётган совуқлар фонида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Қамчиқ довонида 8−9 февраль кунлари қор ёғиши, туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.

Фото: Тошкентда ёғган қордан завқланган болалар
12 январ 2023, 11:43

Фото: Тошкентда ёғган қордан завқланган болалар

Қор — минтақага муаммолар келтирганига қарамай, болалар хотирасида қувончли онлар сифатида қолди. Ташқари совуқ, лекин улар ҳовлиларда қордан одам ясаб, қорбўронлар ўйнашди. Кўпдан бери ишлатилмаган чаналарда учишди. «Газета.uz» совуқдан қизарган ёноқлар ва қувончли табассумларни камерага муҳрлади.

ФВВ аҳолини кўчаларда эҳтиёткорона ҳаракатланишга чақирди
11 январ 2023, 16:59

ФВВ аҳолини кўчаларда эҳтиёткорона ҳаракатланишга чақирди

Расмийлар аҳолига музлар эриб тушиши ва дарахт шохларининг қулашидан эҳтиёт бўлишни, ҳушёрлик учун кўчада қулоқчин тақиб юрмасликни, аҳоли турар жойларига киришда транспорт воситаларининг тезлигини камайтиришни тавсия қилди.

Фото: Қорга бурканган Тошкент
10 январ 2023, 13:38

Фото: Қорга бурканган Тошкент

Ўзбекистон пойтахти яна оппоқ бўлди — 9 январь оқшомида бошланган қор салкам 15 соатдан бери тўхтагани йўқ. Бу сафар расмийлар ҳам, аҳоли ҳам қор бўронига олдиндан нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўришга улгурди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг