Айдар-Арнасой кўллар тизими бошига Орол денгизининг куни тушиши мумкин

Сўнгги йилларда Чордара сув омборидан Айдар-Арнасой кўллар тизимига чучук сув қуйилаётгани йўқ. Сув сатҳининг пасайиши ва таркибининг шўрланиши натижасида қирғоқлари айрим жойларда 15−50 мга чекиниб, 15−20 смгача туз қатлами ҳосил бўлди, сувнинг шўрланиш даражаси кескин ошди. Сенаторлар ва Экология қўмитаси раҳбари ўринбосарлари Орол денгизининг куни бошига тушиши мумкин бўлган экотизим муаммолари ҳақида гапирди.

Чилонзордаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юборган икки фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди

Февраль охирида Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида ёнғин чиқиб, бунинг оқибатида 5 киши вафот этганди. ЖИБ Олмазор туман суди ушбу жиноятни содир этган 36 ва 26 ёшли шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. «Газета.uz» жиноят нима сабабдан ва қандай содир этилганини ҳам аниқлаштирди.

Қаршида чангли бўрон кузатилмоқда

Қарши шаҳрида чангли бўрон ҳодисаси кузатилмоқда. Аввалроқ, Ўзгидромет республиканинг айрим вилоятлари ҳамда чўл ҳудудларида чанг кўтарилиши ҳақида огоҳлантирганди. ССВ чангли ҳаво кузатилганда фуқаролар нималарга эътибор бериши кераклиги борасида ўз тавсияларини эълон қилди.

UzAuto Motors 5−17 декабрь кунлари ишлаб чиқарилган автомобилларни чақириб олади

UzAuto Motors компанияси 5−17-декабрь кунлари ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобиллари орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати туфайли қайтариб олинишини эълон қилди.

Аҳолининг айрим қатламига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам кўрсатилади

Президент қарори билан жорий йилда «Темир дафтар» га киритилганлар, 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор боқувчисини йўқотганлар пенсиясини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Қибрайда қарийб 14 гектар ерни $3,4 млнга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган 13,7 гектар ер майдонини 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Ноқонуний равишда ер сотишга уринишлар Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ҳам қайд этилди.

Балиқ етиштирувчи хонадонларнинг ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев балиқчилик соҳасини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилишини маълум қилди. Бундан ташқари, хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга солиқлардан озод этилади.

«Давлат бошқаруви жуда қаттиқ бўлиши керак». Русланбек Давлетов тотализаторлар ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов ёшлар форуми доирасида тотализаторлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, унинг тарбияга жуда қаттиқ таъсир қилаётганини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, «аҳоли ҳар хил йўлларга кириб қолишининг олдини олиш давлатнинг мажбурияти». «Бу индустрия бизга тўғри келмайди. Шунинг учун давлат бошқаруви жуда қаттиқ бўлиши керак», — деди у.

Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади

Президентнинг янги қарори билан тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган аҳоли ва тадбиркорлик субъетларига имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкали кредитлар тақдим этилади. Ягона электрон платформа орқали ажратилган кредитлар ҳисобидан товар ва хизматлар платформадаги «маркетплейс» тизими ёрдамида сотиб олинади.

Сенат раҳбарининг блокланган Twitter тармоғидан фойдаланишига изоҳ берилди

Ўзбекистонда Twitter фаолияти чекланганига қарамасдан, давлат органлари ва расмий шахслар, жумладан Сенат раҳбари Танзила Нарбаева ҳамда президент матбуот хизмати мазкур ижтимоий тармоқда постлар эълон қилишда давом этмоқда. Сенатор Фарҳод Боқиев Сенат раҳбари ким учун твитлар ёзаётганини тушунтиришга ҳаракат қилди.

Ўзбекистонда тадбиркорликни рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси ишга туширилди

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда БМТТД рақамли тадбиркорликни ривожлантириш учун ёшлар имкониятларини кенгайтириш лойиҳасини ишга туширди. Унинг умумий қиймати — 2,1 млн доллар.

«Ўзсаноатқурилишбанк» эълон қилган 2,6 млрд сўмлик танловда 2 та компания қатнашди

«Ўзсаноатқурилишбанк» банки эълон қилган қарийб 2,6 млрд сўмлик танловда 2 компания иштирок этган. Банк ушбу компаниялар ўзаро афилланмаганлигини маълум қилди.

Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмалари хизматлар кўрсатишни бошлайди

Миллий гвардиянинг ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари шартнома асосида қўриқлаш хизматларини кўрсатади.

Қибрайдаги 8 та маҳалла, 3 та мактаб ва 5 мингдан ортиқ турар жойлар пойтахт таркибига ўтказилди

Қибрай туманидан 8 та маҳалла, 3 та мактаб ва 5 мингдан ортиқ турар жойлар Тошкентнинг Яшнобод тумани таркибига ўтди.

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди

Турсунали Кузиев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у агентлик директори вазифасини бажарувчиси эди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Ўзбекистондаги раҳбарларнинг мутахассислиги, таълим даргоҳи ва карьера йўли

Ўзбекистоннинг уч ҳокимият тармоғидаги раҳбарларнинг ўртача ёши 53 ёшни ташкил этади. Энг кўп раҳбарлар таълим олган ОТМ Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳисобланади. Юқори лавозимдаги раҳбарлар қаерда таълим олган ва уларнинг мутахассислиги нима? Улар ҳозирги лавозимига қадар қайси жойларда ишлаган? «Газета.uz» қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти раҳбарлари ҳақидаги асосий маълумотларни тўплади.

Истанбулда Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтди — репортаж

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтди. Унда Туркиянинг турли шаҳарларидаги университетларда таҳсил олаётган 500 нафарга яқин ўзбекистонлик талабалар, тадқиқотчилар ва фаол ёшлар ўз таклиф ва лойиҳалари билан иштирок этди. Форум доирасида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев билан жонли мулоқот ҳам ўтказилди. «Газета.uz» форумдан репортаж тайёрлади.