UzAuto Motors 2021 йил 5−17 декабрь кунлари ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш кампаниясини эълон қилди. Бу орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ, деди ишлаб чиқарувчи.

«UzAuto Motors ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифати ва мижозлар талабини қондиришни ўзининг асосий устувор вазифаси деб билади. UzAuto Motors бош директори Бо Андерссон бу йил компанияга келганида сифатни кескин оширишни ва ҳар қандай камчиликларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлишни эълон қилдии», — дейилади хабарда.

Барча ишлар UzAuto Motors ходимлари томонидан дилерлик таъмирлаш базасида ишлаб чиқарувчи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Автомобиллари чақириб олиш дастурига тўгри келган барча автомобил эгалари дилерлик марказлари ёки компания томонидан огоҳлантирилади.