Улуғбек Узоқов Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

У 1969 йили Тошкент вилоятида туғилган. Улуғбек Узоқов Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

У 2016−2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокими бўлган. 2018 йилдан 2021 йилнинг январь ойига қадар Дўстлик тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган эди.

Январь ойида Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Аввалроқ Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланганди.