Президент фармони билан Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

2018 йилнинг февраль ойида генерал-майор Муротжон Азимов Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди.

2016 йилнинг сентябридан у Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари, унгача эса Бухоро вилояти прокурори бўлган.

Зойир Мирзаев 2019 йилнинг октябрь ойида Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимига тайинланган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, Зойир Мирзаев бошқа вилоятга ҳоким этиб тайинланади.