Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.

Давлат раҳбари ўз сўзида вилоятнинг аввалги раҳбарини кўплаб муаммоларнинг йиғилиб қолгани учун танқид қилди. Улар орасида экспорт ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларнинг бажарилмагани айтиб ўтилди.

Президент таклифи билан Улуғбек Узоқов вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинланди. Узоқов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси департаментларидан бирини бошқарган.

Сайфиддин Исмоилов «бошқа ишга ўтиши муносабати билан» Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Жиззах шаҳрига муқаддам Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган Абдуқаҳҳор Тўхтаев ҳоким этиб тайинланган эди.