«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров жиззахлик сайловчилар билан учрашувда сайловда ўзига битта Шавкат Мирзиёевни рақиб сифатида кўришини маълум қилди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида хабар берилди.

«Қолган партияларнинг номзодларини мен ўйламанки, халқимизнинг ўзи ҳам жуда тез жойига ўтказиб қўяди», — дея қўшимча қилди Алишер Қодиров.

Аввалроқ, «Миллий тикланиш» партияси ташвиқот ишларига старт бериб, баннер ва видероликни эълон қилган эди. Алишер Қодировнинг фамилияси тўлиқ кўринмаганлиги сабабли, баннерда жумлани қуйидагича ўқиш мумкин: «Алишер Қодир».