Freedom House инсон ҳуқуқлари ташкилоти 2020 йил 1 июндан 2021 йилнинг 31 майигача 65 давлатда интернет эркинлиги даражасини акс эттирувчи Freedom on the Net 2021 ҳисоботини (PDF) эълон қилди.

Янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон эркин интернетга эга бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилган. Мамлакат 100 баллдан 28 балл тўплаган. Бу МДҲ мамлакатлари ва собиқ постсовет республикалари орасида энг паст кўрсаткичлардан бири.


Мамлакатлар ижтимоий тармоқ ва коммуникацион платформаларнинг, сиёсий, ижтимоий ва диний мавзудаги контентнинг блокланиши, АКТ тармоқларининг бузилиши, блогер ёки АКТ фойдаланувчиси сиёсий ёки ижтимоий мавзудаги контенти учун қамоққа олингани каби бир қанча категориялар асосида баҳоланган.

Freedom House маълумотларига кўра, ёмонлашувнинг энг юқори даражаси Мянмада кузатилган, у 14 поғонага тушиб кетган, шу жумладан Беларус ва Уганда ҳам. «Эркин бўлмаганлар» рўйхатида Озарбайжон (35), Россия (30), Покистон (27), Эрон (16) ҳам бор.

Энг эркин интернетга эга бўлган мамлакат сифатида Тайван (80 балл) қайд этилган. Ундан сўнг, Грузия (77) ва Арманистон (71) туради. Уларнинг қаторига Исландия, Эстония ва Канада ҳам кирди.

«Қисман эркин интернетга эга мамлакатлар» қаторига Украина (62), Қозоғистон (33) ва Қирғизистон (53) кирди.