«сурхондарё» тегли мақолалар


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
13 апрель 2024, 11:59

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этиш учун Сурхондарёнинг барча туманларидан ёрдам чақирилди
24 март 2024, 11:29

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этиш учун Сурхондарёнинг барча туманларидан ёрдам чақирилди

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этишга Сурхондарёнинг бошқа туманларидан 10 минг киши, 350 дан ортиқ юк ва махсус транспорт воситалари жалб қилинди. Ички йўллар шағаллаштирилиб, аҳоли хонадонлари ва бошқа объектлар дезинфекцияланди, дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди. Фото.

Сурхондарёда сел тошқини сабаб юздан ортиқ уйни сув босди (видео)
22 март 2024, 13:54

Сурхондарёда сел тошқини сабаб юздан ортиқ уйни сув босди (видео)

Пайшанба куни Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудлари жумладан, Қумқўрғон туманида кучли ёмғир сабаб сел-сув тошқинлари бўлди. Юзлаб хонадон ва турар жойларга сув кирди. Вилоят ҳокимлиги тошқин оқибатларини бартараф этмоқда. Табиий офат оқибатида жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.

Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
23 феврал 2024, 09:50

Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди

Янги ўқув йилидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади. Аввалроқ лойиҳа Қорақалпоғистондан бошланиши кутилганди.

«Қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланади». Сурхондарё ҳокимлиги мактабга олиб борувчи қониқарсиз йўл ҳақида
2 феврал 2024, 09:58

«Қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланади». Сурхондарё ҳокимлиги мактабга олиб борувчи қониқарсиз йўл ҳақида

Тармоқларда Сурхондарёда мактаб болалари қониқарсиз йўлдан мактабга кетаётгани видеоси тарқалди. Вилоят ҳокимлиги йўлдаги қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қилди.

Сурхондарёда Nexia ағдарилиб кетиши оқибатида бир аёл вафот этди
31 январ 2024, 10:17

Сурхондарёда Nexia ағдарилиб кетиши оқибатида бир аёл вафот этди

Термиз туманида Nexia 3 юқори тезликда йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилди. Ҳодиса оқибатида 2003 йилда туғилган аёл вафот этди, ҳайдовчи эса туман шифохонасига ётқизилди.

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди
28 декабр 2023, 09:41

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди

Магистраль газ қувурида авария юзага келгани сабабли Сурхондарёнинг 6 та тумани ва Термиз шаҳрида газ таъминоти тўхтатилди. «Ҳудудгаз Сурхондарё» муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

Сурхондарёда ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди
7 декабр 2023, 17:08

Сурхондарёда ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди

Андижон ва Қорақалпоғистон ортидан Сурхондарё ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди. Вилоятдаги АГТКШлар 2023 йил 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Сурхондарёдаги 5 та кон захиралари ўзлаштирилади
17 ноябр 2023, 16:54

Сурхондарёдаги 5 та кон захиралари ўзлаштирилади

Президент Сурхондарёга ташрифи чоғида Бойсун, Сариосиё ва Шеробод туманларидаги конларда қўрғошин, рух, олтин, кўмир ва калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, тоғли ҳудудларда геология-қидирув ишлари кенгайтирилади.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди
16 ноябр 2023, 09:41

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Пайшанба куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, ичимлик суви таъминоти масалаларига эътибор қаратилади.

Сурхондарёда йўл ва айрим хонадонларни сел босди — фото
9 ноябр 2023, 09:26

Сурхондарёда йўл ва айрим хонадонларни сел босди — фото

Бойсун туманидан ўтувчи М-39 халқаро автомагистраль йўли ва айрим хонадонларни сел босди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлигини билдирди. Хонадон ва бошқа объектларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарёдаги 4 та археологик ёдгорликка 7 млрд сўмлик зарар етди. У ерларда уй, ҳожатхона ва молхона қурилган
3 ноябр 2023, 10:38

Сурхондарёдаги 4 та археологик ёдгорликка 7 млрд сўмлик зарар етди. У ерларда уй, ҳожатхона ва молхона қурилган

Бош прокуратура Шеробод туманидаги «Таллаган тепа», «Ғўринтепа», «Хушвақтепа» ва «Тоштепа» ёдгорликларига зарар етказилганини аниқлади. Бу манзилларда йўл, уй-жой, ҳожатхона ва молхона қурилган. 7 млрд сўмлик зарар етган ушбу ҳолатлар бўйича ҳокимлик мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

ЕИ ва БМТТД Ўзбекистонда афғонларни ўқитиш ва касбга тайёрлаш лойиҳасининг иккинчи босқичини бошлади
12 октябр 2023, 19:11

ЕИ ва БМТТД Ўзбекистонда афғонларни ўқитиш ва касбга тайёрлаш лойиҳасининг иккинчи босқичини бошлади

ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастури амалга оширган Ўзбекистонда вақтинча яшаётган Афғонистон фуқароларини ўқитиш ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичида 330 дан ортиқ киши иштирок этди. Термизда лойиҳанинг 400 нафар Афғонистон фуқаросини қамраб олган иккинчи босқичи бошланди.

Сурхондарёдаги айрим боғчаларда UNICEF дастури асосида кўп тилли гуруҳлар очилди
12 октябр 2023, 17:58

Сурхондарёдаги айрим боғчаларда UNICEF дастури асосида кўп тилли гуруҳлар очилди

UNICEF Сурхондарёда болаларнинг кенгайтирилган ва инклюзив таълим олиши учун Термиз шаҳри, Термиз ва Музработ туманларидаги айрим боғчаларда кўп тилли гуруҳлар очди. Унга Европа Иттифоқи 1,6 млн евро молиявий ёрдам кўрсатди.

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
10 октябр 2023, 18:56

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Алишер Амиров Сурхондарё вилояти ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди. Бунга қадар у Автомобиль йўллари қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сурхондарёда 44,8 гектар ердан 187,4 тонна пахта ҳосили олган фермерга Cobalt топширилди
6 сентябрь 2023, 10:56

Сурхондарёда 44,8 гектар ердан 187,4 тонна пахта ҳосили олган фермерга Cobalt топширилди

Олтинсой туманида «Ботош лочини» фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олди. Шартномавий режани 100 фоиз бажарган фермерга Cobalt топширилди.

Сурхондарёда «Фарғона азот»га қарашли омборхонада ёнғин чиқди
9 август 2023, 16:41

Сурхондарёда «Фарғона азот»га қарашли омборхонада ёнғин чиқди

Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. 5 та қутқарув экипажи ёнғинни 1 соат давомида ўчирди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

Жамоатчилик фикри: «Сурхондарё ҳокими мансаб ваколатини суиистеъмол қилган»
4 август 2023, 12:37

Жамоатчилик фикри: «Сурхондарё ҳокими мансаб ваколатини суиистеъмол қилган»

Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори жанжали тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳуқуқшунос ва экспертлар «ҳоким педагогни ишдан олишга ҳаққи йўқ», «ҳокимларни таълимга умуман яқинлаштирмаслик керак» демоқда. «Ҳоким қамаб, вазир озод қилса, суднинг нима кераги бор?» деган савол ҳам берилди.

Сурхондарёда 5 йил аввал тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Улар вақтинчалик экани айтилмоқда
24 июл 2023, 11:37

Сурхондарёда 5 йил аввал тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Улар вақтинчалик экани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятида Ҳукумат қарори билан 2018 йил тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари таъкидлашича, постлар вақтинчалик фаолият кўрсатади.

Сурхондарё ҳокими фермерни қамоққа олишга буйруқ берди. Ҳокимлик эса ҳеч ким қамалмаганини билдирди
23 июл 2023, 18:14

Сурхондарё ҳокими фермерни қамоққа олишга буйруқ берди. Ҳокимлик эса ҳеч ким қамалмаганини билдирди

Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов (Тошкентнинг собиқ прокурори) Денов туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарларидан бирини қамаш ҳақида кўрсатма берди. Ҳокимлик эса фермерлар камчиликларни бартараф этгани учун ҳеч ким қамоққа олинмаганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг