Бир неча кундан буён Facebook`даги «Потребитель.уз» гуруҳи Тошкентнинг ҳар хил туманларида, асосан тунда, одамларнинг отишмага ўхшаш овозларни эшитаётани муҳокама қилинмоқда.

Чилонзор, Сергели, Учтепа, Юнусобод, Яккасарой ва Бектимир туманларининг Қорасув, Буюк Ипак йўли метроси, Қорақамиш, Grand Mir меҳмонхонаси, Оққўрғон, Лисунова, Боткина, Ганга каби турли нуқталарида қаттиқ ва баланд товушлар эшитилмоқда, деб гуруҳ маъмурияти сўровларни умумлаштирган ҳолда ёзмоқда.

«Интернет тармоғида отишма товушлари ҳақида тарқаётган хабарлар бўйича текширув ўтказилди. Аксарият ҳолатларда бу каби товушлар туғилган кунларни нишонлаш билан боғлиқ», — дея маълум қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати. Бошқарма ушбу овозларни мушак ва петардаларнинг овози билан боғлади.

«Текширув натижаларига кўра тегишли чоралар кўрилади», — дея қўшимча қилди ИИББ.