Сарвар Мамаюсупов тизимда янги жорий қилинган Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.

Сарвар Мамаюсупов апрель ойидан буён Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари бўлган. Бунгача у Мудофаа вазирлиги тизимида, тарбиявий ишлар органларининг офицери бўлиб ишлаган.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев барча меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни Миллий гвардия масъуллигига ўтказиш таклифини билдирган эди.