1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Пенсия ва нафақаларнинг оширилиши, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётгани, олис ва чекка ҳудудлардаги боғчалар ва паррандачиларга субсидия берилиши, онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика марказларига келиш харажатлари қоплаб берилиши, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари харажатлари ошкор қилиниши — 1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

Ангренда ППХ ходими ўзига ўқ узиб вафот этди

Ангренда ППХ ходими табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узиб, вафот этди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айтилишича, унга нисбатан босим бўлган ва пул сўралаган. Ҳолат ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.

Тошкент вилоятига қатновчи автобуслар фаолияти ўз иш тартибида давом этади

«Тошшартрансхизмат» Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширадиган 24 та автобус ўз иш тартибида давом эттиришини маълум қилди. ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, автобуслар ҳаракати ушбу пост масканларигача ташкил қилинади.

Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Жиззах шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабабли ёнғин содир бўлди. Оқибатда иккита машина ёниб кетди.

Президент 30 июнь куни ёшлар билан учрашади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашади. 29 июнь куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, 1 июль куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган.

COVAX дастури доирасидаги вакциналардан бири август ойида етказиб берилиши кутилмоқда

Август ойида COVAX дастури доирасидаги вакциналардан бири Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. У AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина бўлиши мумкин.

Экология қўмитаси тизимидаги ташкилотларда 87,3 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланди

Давлат молиявий назорати департаменти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимидаги ташкилотларда 2017−2020 йилларда жами 87,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганини аниқлади.

Сенат МБ базасидан ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни олишга рухсат берди

Сенаторлар «Банк сири тўғрисида» ва «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонунларга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органларига Марказий банк маълумотлар базаларидаги ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни олишга рухсат берилди.

Жаҳон банки Ўзбекистонда электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонга электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади.

UzAuto Motors Қозоғистонда автомобиль сотиш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди

UzAuto Motors январь-май ойларида Қозоғистонда 11,7 минг дона автомобиль сотиб, савдо ҳажми бўйича биринчи ўринга кўтарилди.

Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари яна Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтган — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини яна бир неча марта бузиб ўтгани, охирги шундай ҳаракат шанба куни бўлганини маълум қилди. Суриштирув ва тергов ҳаракатларидан сўнг улар ўз юртига қайтарилган. «Ўзбекистон чегараси дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак», — деди Асадов.

«Газета.uz»да чиққан интервьюлар:

Ўзбекистондаги ЙТҲларда кўпинча пиёдалар жабр кўради. Вазиятни қандай ўнглаш мумкин?

Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг аксариятида пиёдалар жабр кўрмоқда. Бунинг сабаби нимада ва бундай ҳодисалар сонини қандай камайтириш мумкин? Бу ҳақда батафсил Самарқанд бош режасини ишлаб чиқаётган россиялик мутахассислар жамоасининг «Газета.uz»га берган интервьюсида.