Президент 30 июнь куни ёшлар билан учрашади, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадовга таяниб «Газета.uz» мухбири.

Президент бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашади. Шунингдек, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлади.

29 июнь куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, 1 июль куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, давлат раҳбари 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашади.

Шерзод Асадовнинг қўшимча қилишича, ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган. «Бу ҳақида қўшимча тарзда батафсил маълумот берамиз», — дейди у.