«қийноқлар» тегли мақолалар


«Юксалиш» ҳаракати қийноқларга барҳам бериш мақсадида 10 та таклиф ишлаб чиқди
8 июн 2023, 17:44

«Юксалиш» ҳаракати қийноқларга барҳам бериш мақсадида 10 та таклиф ишлаб чиқди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ички ишлар идораларида қийноқларга барҳам бериш мақсадида 10 та таклиф ишлаб чиққанини эълон қилди. Унда қийноқ ҳолатлари юзасидан ИИВ раҳбарияти жамоатчиликка батафсил ахборот бериши, ички ишлар органларига ишга қабул қилиш ислоҳ қилиниши каби таклифлар жой олган.

«Шаффофлик — қийноқларни барвақт олдини олишнинг таъсирчан воситаларидан бири» — Омбудсман
7 июн 2023, 16:31

«Шаффофлик — қийноқларни барвақт олдини олишнинг таъсирчан воситаларидан бири» — Омбудсман

Омбудсман Бўкада содир бўлган ҳолатга муносабат билдириб, айбдорлар ҳибсга олинганини ижобий баҳолашини қайд этди. Муносабатда таъкидланишича, қийноқларни олдини олиш учун шаффофлик таъминланиши керак.

Бўкада ИИБдаги қийноқлар оқибатида вафот этган фуқаронинг укаси ҳам қийноққа солингани айтилмоқда
7 июн 2023, 12:59 1

Бўкада ИИБдаги қийноқлар оқибатида вафот этган фуқаронинг укаси ҳам қийноққа солингани айтилмоқда

Бўкадаги ИИБда қийноққа солингандан сўнг вафот этган Усмон Салимбоевнинг яқинлари воқеага оид янги тафсилотларни маълум қилди. Улар марҳумдан ташқари унинг укаси ҳам қийноққа солинганини айтди. Жамоатчилик ички ишлар тизими ислоҳ қилинишини талаб қилмоқда.

Омбудсман қийноққа солинган тадбиркорлар билан якка тартибда холи суҳбатлар ўтказди
7 май 2023, 11:14

Омбудсман қийноққа солинган тадбиркорлар билан якка тартибда холи суҳбатлар ўтказди

Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари қийноққа солинган тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Ҳасанбой Абдунабиев сақланаётган «Тоштурма»да бўлди. Ўтказилган холи суҳбатларда улар руҳий ва жисмоний қийноқларга солинганини тасдиқлаб, бунга асосли далиллар борлигини айтишган.

Омбудсман тадбиркорлар қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни алоҳида назоратга олди
2 май 2023, 22:01

Омбудсман тадбиркорлар қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни алоҳида назоратга олди

Омбудсман идораси тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Хасанбой Абдунабиевнинг қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни алоҳида назоратга олди. «Ўзбекистон инсон қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш йўлини танлаган», — дейилади баёнотда.

Омбудсман идораси қийноқлар эҳтимоли ҳақидаги хабарга раддия берди
17 август 2022, 22:26

Омбудсман идораси қийноқлар эҳтимоли ҳақидаги хабарга раддия берди

Омбудсман идораси «Газета.uz»нинг Қорақалпоғистондаги маҳбусларнинг адвокатлари қийноқлар тўғрисида маълум қилгани ҳақидаги хабарига раддия берди. Хабарда адвокатлардан қийноққа солиш ҳолатлари кузатилдими, деган саволга жавоб олинган, дея аниқлик киритди омбудсман матбуот хизмати.

«Маҳкумлар шикояти бўйича 7 нафар ички ишлар ходимига интизомий жазо қўлланилган» — Омбудсман
20 апрель 2022, 18:04

«Маҳкумлар шикояти бўйича 7 нафар ички ишлар ходимига интизомий жазо қўлланилган» — Омбудсман

2021 йилда Омбудсман номига маҳкумлар, уларнинг яқин қариндошлари ҳамда адвокатлари томонидан 6104 та мурожаат келиб тушган. Маҳкумларнинг шикоятлари асосида 4 та ҳолатда ички ишлар ходимларининг 7 нафар ходимига интизомий таъсир чоралари қўлланилди. 59 нафар маҳкумга тайинланган жазолар енгилроқларига алмаштирилди.

Ўзбекистон қамоқхоналари ходимларига Нельсон Мандела қоидаларини қўллаш бўйича тренинг ўтказилмоқда
9 ноябр 2021, 23:18

Ўзбекистон қамоқхоналари ходимларига Нельсон Мандела қоидаларини қўллаш бўйича тренинг ўтказилмоқда

Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун «Нельсон Мандела қоидаларининг асосий тамойиллари» тренинги ўтказилмоқда. Унда, жумладан, қамоқхоналарда қийноқларнинг олдини олиш кўникмалари ҳам ўргатилади.

Ўзбекистон қамоқхоналарида 2000 дан зиёд диний ва сиёсий маҳбус бор ­- АҚШ комиссияси ҳисоботи
15 октябр 2021, 10:13

Ўзбекистон қамоқхоналарида 2000 дан зиёд диний ва сиёсий маҳбус бор ­- АҚШ комиссияси ҳисоботи

Ўзбекистонда диний ва сиёсий сабабларга кўра судланган 2000 нафардан зиёд маҳбус бор. АҚШнинг Диний эркинликлар бўйича халқаро комиссияси маълумотларига кўра, бу собиқ иттифоқ республикаларидаги барча диний маҳбуслар йиғиндисидан кўра кўпроқ ва дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Комиссия Ўзбекистон ютуқларини қайд этди, лекин ушбу соҳа жиддий ислоҳотга муҳтож деб ҳисоблайди.

«Қамоқхоналарда қийноқ ҳолатларини деярли учратганим йўқ» — Омбудсман
11 октябр 2021, 16:43

«Қамоқхоналарда қийноқ ҳолатларини деярли учратганим йўқ» — Омбудсман

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова 9 ой ичида қамоқхоналарга 120 та мониторинг ташрифлари амалга оширилганини маълум қилди. Унинг айтишича, мониторинг давомида қамоқхоналарда «қийноқ ҳолатлари деярли учрамаган». «Шу пайтгача уларнинг ҳеч қайсисидан „мени бу қийнаяпти“, „урди“ ёки қанақадир „руҳий тазйиқ, босим, қийноқлар ўтказаяпти“ деган мурожаат бўлмади», — дейди омбудсман.

Омбудсман ҳузурида қийноқларни аниқлаш бўйича гуруҳ ташкил этилади
26 июн 2021, 18:04

Омбудсман ҳузурида қийноқларни аниқлаш бўйича гуруҳ ташкил этилади

Президент қийноқларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги янги ҳужжатга имзо чекди. Омбудсман ҳузурида қийноқларни аниқлаш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади. Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарни компенсация қилиш тизими йўлга қўйилади.

«Қийноқлар аниқланмаётганига сабаб қамоқхоналардаги тиббий ходимлар ИИВга бўйсунади» — Расул Кушербаев
12 феврал 2021, 18:16

«Қийноқлар аниқланмаётганига сабаб қамоқхоналардаги тиббий ходимлар ИИВга бўйсунади» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев Омбудсманнинг 2019 йилги ҳисоботида 139 нафар маҳбусдан қийноқлар билан боғлиқ шикоят келганини, лекин улар тасдиқланмаганини қайд этди. Бунга «Қамоқхоналардаги тиббий хизмат ИИВга бўйсуниши» сабаб бўлаётгани таъкидланди. У қамоқхоналардаги тиббий хизматни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказиш бўйича омбудсманнинг ўтган йилги таклифи очиқ қолганини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг