«тадқиқот» тегли мақолалар


«Баклажка»лардаги сувларда илгари ўйланганидан кўпроқ пластик зарралар мавжуд — тадқиқот
10 январ 2024, 10:29

«Баклажка»лардаги сувларда илгари ўйланганидан кўпроқ пластик зарралар мавжуд — тадқиқот

Колумбия университети (АҚШ) кимёгарлари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, пластик идишлар («баклажка»)даги сув аввал тахмин қилинганидан 100 баробар кўп нанопластик зарраларни ўз ичига олиши мумкин, уларнинг инсон саломатлиги учун хавфи «тарихий жиҳатдан етарлича баҳоланмаган».

Ўзбекистонда кўнгиллиларга дориларнинг клиник синовида иштирок этишга рухсат берилди
23 ноябр 2023, 14:23

Ўзбекистонда кўнгиллиларга дориларнинг клиник синовида иштирок этишга рухсат берилди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар дори воситаларининг клиник синовларида ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин бўлди. Тадқиқот раҳбари қатнашувчига синовнинг эҳтимолий хавфи ҳақида батафсил тушунтириш бериши шарт.

Стереотиплар аёлларнинг маошини пасайтиради — Жаҳон банки тадқиқоти
30 август 2023, 18:31

Стереотиплар аёлларнинг маошини пасайтиради — Жаҳон банки тадқиқоти

Жаҳон банки иқтисодчиси аёллар ва эркаклар маоши бўйича тадқиқоти доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда тажриба ўтказди. Тадқиқот хулосасида маош тўлашда жинслар ўртасидаги фарқ сақланиб қолаётганига асосан аёлларга нисбатан шаклланган стереотиплар сабабчи экани айтилган.

ХМТ: Сунъий интеллект иш ўринларини эгалламайди, балки уларни тўлдиради
22 август 2023, 22:42

ХМТ: Сунъий интеллект иш ўринларини эгалламайди, балки уларни тўлдиради

Халқаро меҳнат ташкилоти тадқиқоти кўпчилик иш ўринлари фақатгина қисман автоматлаштирилиши ҳамда ChatGPT каби генератив сунъий интеллект иш ўринларини эгалламаслиги, балки уларни тўлдиришини кўрсатди. Канцелярия ишлари кўпроқ хавф остида.

Тошкент бозорлари янги сайёҳлик марказларига айланиши мумкин — тадқиқот
5 июн 2023, 13:10 1

Тошкент бозорлари янги сайёҳлик марказларига айланиши мумкин — тадқиқот

Ўзбекистон бозорлари уникаллиги ва ўзига хос муҳитини сақлаб қолган ҳолда замонавийлаштирилса, жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган бозорларга айланиши мумкин. Бу ҳақда Atlas консалтинг компаниясининг ҳудудий ривожлантириш соҳасидаги тадқиқотида сўз борган.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилади
10 апрель 2023, 10:25

Аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилади

2023 йилда аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилади. Қолаверса, дафтарларга киритилган аҳолига кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига киритилади. Ҳар бир маҳалланинг электрон харитаси ишлаб чиқилади.

Зўравонликка учраган 28,7 фоиз аёл ажрашишга қатъий қарор қилган — тадқиқот
20 декабр 2022, 07:23

Зўравонликка учраган 28,7 фоиз аёл ажрашишга қатъий қарор қилган — тадқиқот

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти ярим йил давомида Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида социологик тадқиқот ўтказди. Унда зўравонликка учраган 18−34 ёш оралиғидаги 420 нафар респондент қатнашди. Аёлларнинг 39,4 фоизи эрга гап қайтаришни зўравонлик ҳолатига сабаб қилиб кўрсатган.

Ўзбекистонда ҳар тўртинчи аёл баъзи ҳолларда зўравонликка дуч келган, 7 фоиз аёл учун эса бу одатий ҳол
28 январ 2022, 17:16

Ўзбекистонда ҳар тўртинчи аёл баъзи ҳолларда зўравонликка дуч келган, 7 фоиз аёл учун эса бу одатий ҳол

«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти 6 та ҳудудда яшовчи 800 нафар хотин-қиз ўртасида сўровнома ўтказди. Унинг натижаларига кўра, аёлларнинг 60 фоизга яқини турмуш ҳаётида зўравонликка дуч келмаганини қайд этган бўлса, қолган 40 фоизи камситиш ва зуғум ўтказилаётганини баён қилган. Ҳар тўртинчи аёл баъзи ҳолларда зўравонликка дуч келишини, 7 фоиз аёл эса бу одатий ҳол эканлигини таъкидлаган.

Ниқоб тақиш COVID-19`га чалиниш хавфини 53% гача қисқартиради — Глобал тадқиқотлар
22 ноябр 2021, 13:12

Ниқоб тақиш COVID-19`га чалиниш хавфини 53% гача қисқартиради — Глобал тадқиқотлар

Дунё бўйлаб ўтказилган тадқиқотлар натижалари COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ниқоб тақиш натижасида 53 фоизгача ва жисмоний масофа сақлаш орқали 25 фоизгача камайишини кўрсатди. Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, ниқоб тақиш, ижтимоий масофаланиш ва қўлларни ювиш амалиёти вакцинация дастурлари билан параллель равишда давом эттирилиши зарур.

Коронавируснинг барча штамларини зарарсизлантирадиган антитанача аниқланди
24 август 2021, 12:36

Коронавируснинг барча штамларини зарарсизлантирадиган антитанача аниқланди

АҚШ олимлари коронавируснинг маълум бўлган барча мутацияларини зарарсизлантира оладиган антитаначани аниқладилар. Испан олимлари эса бошқа коронавирусларга қарши антитанача COVID-19дан ҳам ҳимоялай олишини исботлашди.

Аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда
23 июл 2020, 18:02

Аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда

«Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳаси доирасида COVID-19 нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини ўрганишга қаратилган тадқиқотга кўра, аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда. Шунингдек, июнь ойида маҳаллий маҳсулотлар танқислиги камайди.

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади
14 июл 2020, 22:09

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 ўринга пастлади ва 193 мамлакат орасида 87-ўринни эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг