«прогноз» тегли мақолалар


ОТБ Ўзбекистон учун иқтисодий ўсиш прогнозини яхшилади, бироқ аҳоли даромадлари пасайганини қайд этди
23 сентябрь 2023, 15:38

ОТБ Ўзбекистон учун иқтисодий ўсиш прогнозини яхшилади, бироқ аҳоли даромадлари пасайганини қайд этди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш прогнозини 5 фоиздан 5,5 фоизга яхшилади. Банк иш ҳақи ва пенсиялар ошишига қарамай, аҳолининг реал даромадлари камайгани сабабли истеъмолнинг секинлашишига ишора қилмоқда. Инфляция кутилмалари эса МБ прогнозидан анча юқорилигича қолмоқда.

Иқтисодиётни фискал ва монетар рағбатлантиришда давом этиш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин — ИТИМ
11 сентябрь 2023, 09:51

Иқтисодиётни фискал ва монетар рағбатлантиришда давом этиш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин — ИТИМ

Фискал ва монетар рағбатлантириш воситалари орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази чораклик макроиқтисодий таҳлилида. Марказ 2023 йилда ЯИМ ўсиши 5,8 фоизни ташкил этишини прогноз қилди.

S&P Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини BB- даражасида ўзгаришсиз қолдирди
13 июн 2023, 14:35

S&P Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини BB- даражасида ўзгаришсиз қолдирди

S&P рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини BB- (барқарор кутилма) даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Агентлик прогнозига кўра, 2023−2026 йилларда мамлакат ЯИМининг реал ўсиши ўртача 5,4 фоизни, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 2023 йилда 2400 долларни ташкил этади.

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини яхшилади
7 июн 2023, 12:20

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини яхшилади

Жаҳон банкининг янги прогнозига кўра, жорий йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,1 фоизни ташкил этади. Январь ойида банк 4,9 фоиз ўсишни прогноз қилган.

Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар Ўзбекистондаги нархларга таъсир қилишда давом этади — ЖБ
7 апрель 2023, 12:17

Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар Ўзбекистондаги нархларга таъсир қилишда давом этади — ЖБ

Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 2023 йилда 5,1 фоизга ўсишини прогноз қилди. Бу Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг юқори кўрсаткич. Россиянинг Украинадаги уруши ва санкцияларнинг оқибатлари озиқ-овқат ва энергия нархларига таъсир қилишда давом этади.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2023 йилда ўсиш прогнозини ўзгаришсиз қолдирди
11 январ 2023, 22:16

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2023 йилда ўсиш прогнозини ўзгаришсиз қолдирди

2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши, Жаҳон банки маълумотларига кўра, 5,7 фоизни ташкил этди. ЖБнинг 2023 йил учун мамлакат прогнози ўзгаришсиз қолди — 4,9 фоиз. Марказий Осиё учун савдо йўлларининг ўзгариши Украинадаги урушнинг салбий оқибатларини қисман юмшатиши мумкин, деб ҳисоблайди банк.

Ўзбекистонда декабрь ойи совуқ кунлар билан бошланиб, илиқ ҳарорат билан тугайди
1 декабр 2022, 11:36

Ўзбекистонда декабрь ойи совуқ кунлар билан бошланиб, илиқ ҳарорат билан тугайди

Ўзгидромет прогнозига кўра, республикада декабрнинг биринчи ўн кунлиги совуқ бўлади. Ҳарорат −4…−7 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида кечаси -7, кундузи +15…+3 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойи жуда илиқ бўлганди.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти прогнозини оптимистик баҳолади
9 июн 2022, 15:18

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти прогнозини оптимистик баҳолади

Жаҳон банки 2022 йил учун Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини 4,3 фоизгача яхшилади. Аммо Украинадаги можаро сабабли ўсиш олдинги прогноздан пастлигича қолмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон яқин икки йилда Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори иқтисодий ўсишни кўрсатиши кутилмоқда.

4 май куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда
3 май 2022, 12:49

4 май куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет прогнозига кўра, 4 май куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмаяпти.

МБ асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
20 январ 2022, 16:13

МБ асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. МБда ўтган йили инфляцияни юзага келтирган асосий омиллар озиқ-овқат ва энергия-ёқилғи маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ўсиши эканлиги таъкидланди. «Инфляцион жараёнлар йил сўнгида ноаниқликлар ва пандемик хатарлар фонида нархларга узоқроқ муддат давомида босим яратиши мумкин», — дейилади регулятор хабарида.

Ҳукумат 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди
18 октябр 2021, 17:12

Ҳукумат 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди

Ҳукумат 2022 йилда ЯИМнинг 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди. Инфляция даражасини 2022 йилда 9 фоизгача, бюджет дефицитини эса ЯИМга нисбатан 3% пасайтириш кўзда тутилмоқда. 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдорини 4000 доллардан ошириш кўзда тутилмқода.

J. P. Morgan Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 8,1 фоизга ўсишини прогноз қилди
8 июл 2021, 18:59

J. P. Morgan Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 8,1 фоизга ўсишини прогноз қилди

J. P. Morgan инвестиция банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг 8,1 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Мамлакат бозорларни либераллаштириш, кенг миқёсли хусусийлаштириш орқали иқтисодиётдаги давлат улушни қисқартириш каби ислоҳотлар арафасида турибди. Шу билан бирга, хусусийлаштиришнинг хатарлардан кафолатланмагани қайд этилди.

Жаҳон банки: «Энг муҳим вазифа — ислоҳотларнинг инклюзивлиги ва шаффофлиги»
2 апрель 2021, 11:26

Жаҳон банки: «Энг муҳим вазифа — ислоҳотларнинг инклюзивлиги ва шаффофлиги»

2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,8% гача тикланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш учун аҳолининг расмий бандлиги, фуқароларнинг даромадлари ва иқтисодий имкониятларни ошириш лозим, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Экспертлар 2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини ташкил этишини ҳам прогноз қилмоқда.

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ бўйича прогнозини пасайтирди
2 октябр 2020, 21:34

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ бўйича прогнозини пасайтирди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки бу йил Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2 фоизга қисқаришини кутмоқда. 2021 йилда иқтисодий ўсиш прогнози 6,5%дан 4,5%гача пасайтирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг