«окмк» тегли мақолалар


ОКМК фабрикасида ўнлаб ишчиларни том босиб қолгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
21 феврал 2024, 10:29

ОКМК фабрикасида ўнлаб ишчиларни том босиб қолгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Олмалиқ кон-металлургия комбинати 3-сонли мисни бойитиш фабрикасида темир конструкциялар қулаб тушгани юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши очилди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.

ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилишида том қулаб, бир неча киши ҳалок бўлди
20 феврал 2024, 14:10

ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилишида том қулаб, бир неча киши ҳалок бўлди

ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдонида том қулаб, ишчиларни босиб қолди. Бош прокуратуранинг «Газета.uz»га маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган.

Президент НКМК, ОКМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш лойиҳалари билан танишди
2 феврал 2024, 13:09

Президент НКМК, ОКМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш лойиҳалари билан танишди

Президент Навоий ва Олмалиқ КМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. НКМК олтин захираларини 1000 тоннага оширишни, ОКМК мис ишлаб чиқаришни 170 минг тоннага етказишни, «Ўзметкомбинат» эса ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга камайтиришни режа қилмоқда.

ОЧЛ: «ОКМК»да мағлубият, «Навбаҳор»да дуранг, «Насаф»да эса ғалаба
19 сентябрь 2023, 11:20

ОЧЛ: «ОКМК»да мағлубият, «Навбаҳор»да дуранг, «Насаф»да эса ғалаба

Душанба куни Ўзбекистоннинг 3 та клуби Осиё Чемпионлар лигасида ўз иштирокини бошлади. Илк турда «ОКМК» «Ал-Иттиҳод»га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Насаф» «Ал-Файсалий»ни минимал ҳисобда ютди. «Навбаҳор» эса Неймар бошчилигидаги «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади.

Ўзбекистонда 10 та стратегик кон, 40 та олтин участкаси аукцион орқали тадбиркорларга берилади
5 июл 2023, 13:01

Ўзбекистонда 10 та стратегик кон, 40 та олтин участкаси аукцион орқали тадбиркорларга берилади

2023 йилда Ўзбекистонда 10 та стратегик қазилма кони, 40 та олтин изловчилар учун участка ҳамда 500 дан ортиқ норуда кон ва майдонлари электрон аукцион орқали тадбиркорларга тақдим этилади.

31 та йирик корхонадаги давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказилади
2 март 2023, 19:33

31 та йирик корхонадаги давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказилади

Президент 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида НКМК, ОКМК, «Ўзбеккўмир» ва «Ўзбекнефтгаз» бор. Давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига, бошқарув эса UzAssets`га топширилади.

ОКМК Тошкентдаги чанг манбаси унинг карьери эканини рад этди
1 март 2023, 11:42

ОКМК Тошкентдаги чанг манбаси унинг карьери эканини рад этди

ОКМК Тошкентда чанг пайдо бўлишининг асосий сабаби «Ёшлик I» конининг янги участкасида олиб борилаётган тозалаш ишлари экани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Самарқандда илк бор кон техноген чиқиндиларидан вольфрам олинди
30 август 2022, 11:26

Самарқандда илк бор кон техноген чиқиндиларидан вольфрам олинди

Самарқанд вилоятида жойлашган «Ингичка» конининг техноген чиқиндиларидан илк марта вольфрам маҳсулоти олинганлиги маълум қилинди. Ушбу лойиҳанинг йўлга қўйилиши 150 та янги иш ўрнини яратиб, қайта ишлаш эвазига йилига 100 тонна вольфрам олишга имкон берди.

ОКМК мис бойитиш фабрикаси қурилиши учун €712 млн миқдорида кредит жалб қилинди
19 ноябр 2021, 15:13

ОКМК мис бойитиш фабрикаси қурилиши учун €712 млн миқдорида кредит жалб қилинди

Россиянинг ВЭБ.РФ ривожланиш корпорацияси ОКМК таркибида мис бойитиш фабрикаси қурилиши қуриш учун давлат кафолати ва таъминотисиз 712 млн евро миқдорида кредит ажратмоқда. Янги иншоот ҳисобидан завод 2028 йилга бориб катодли мис ишлаб чиқаришни йилига 400 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда.

Мисдан олинадиган даромадларни кўпайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди
12 октябр 2021, 00:02

Мисдан олинадиган даромадларни кўпайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди

Ўзбекистон мис маҳсулотларини сотишдан 2,5 миллиард доллар даромад олади, бу металнинг қарийб 60 фоизи хомашё сифатида экспорт қилинади. Электр транспорт воситалари ва электротехника ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига 2030 йилга бориб глобал талабнинг 40 фоизга ўсиши кутилмоқда. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ОКМК мис кластери базасида электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳамда электромобиллар ва электр автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни тавсия қилди.

SFI Management Group «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»да бошқарувини якунлайди
19 феврал 2021, 13:00

SFI Management Group «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»да бошқарувини якунлайди

SFI Management Group Ўзбекистон ҳукумати томонидан зиммасига юкланган вазифаларнинг аксарияти бажарилгани ҳамда «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» билан ишончли бошқарув шартномалари бекор қилинганини эълон қилди.

Олмалиқда бўш иш ўринлари учун келганлар орасида тиқилинч юзага келди
4 ноябр 2020, 13:01

Олмалиқда бўш иш ўринлари учун келганлар орасида тиқилинч юзага келди

Олмалиқда бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтаётган маданият саройида фуқаролар сонининг ортиб кетиши катта тиқилинчга олиб келди. Ярмарка бошқа ҳудудга кўчирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг