«ҳаво ифлосланиши» тегли мақолалар


Ўзбекистонда бир йилда атмосферага 874 минг тонна саноат чиқиндилари чиқарилди. Қаердан?
9 октябр 2023, 17:19

Ўзбекистонда бир йилда атмосферага 874 минг тонна саноат чиқиндилари чиқарилди. Қаердан?

2022 йил саноат корхоналари ҳавога 874 минг тонна чиқинди чиқарди. Уларнинг катта қисми нефть-газ, энергетика, металлургия корхоналари ҳисобига тўғри келади. Вазирлар Маҳкамаси 2023 йилда 145 корхонада 723 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналарини таъмирлаб, ташланмаларни камайтирмоқчи.

Тошкент йирик шаҳарлар ҳаво ифлосланиши рейтингида 4-ўринда қайд этилди
11 сентябрь 2023, 09:41

Тошкент йирик шаҳарлар ҳаво ифлосланиши рейтингида 4-ўринда қайд этилди

Тонгги соат 8 да Тошкент IQAir`нинг дунёнинг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво ифлосланиш даражаси рейтингида 4-ўринни эгаллади. Пойтахт ҳавоси таъсирчан одамлар гуруҳи учун бир муддат зарарли бўлиб қолди.

Тошкент ҳавосидан нафас олса бўладими?
6 июл 2023, 12:03

Тошкент ҳавосидан нафас олса бўладими?

3 июль куни эрта тонгда ҳаво ифлосланиши бўйича Тошкент яна дунёда етакчилардан бири бўлди. 6 июлга ўтар кечаси эса шаҳарни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди, ҳаво сифати яна «зарарли» даражага чиқди. Тошкент ҳокимлиги ва Ўзбекистон ҳукумати намойишкорона сукут сақламоқда.

Ўзбекистон аҳолиси ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан огоҳлантирилади
2 июн 2023, 17:28

Ўзбекистон аҳолиси ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан огоҳлантирилади

Ўзбекистонда 2025 йил охиригача ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан аҳолини эрта огоҳлантириш тизими пайдо бўлади. Бунинг учун ҳудудларда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини назорат қилувчи автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади, корхоналардан тозалаш ускуналарини ўрнатиш талаб этилади.

Барча шаҳарларда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади
6 апрель 2023, 21:11

Барча шаҳарларда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади

Ўзбекистоннинг ҳар бир туман ва шаҳрида ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи кичик автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади. Уларнинг маълумотлари асосида ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо бериб борилади, дея маълум қилинди президент билан учрашувда.

Табиат ресурслари вазирлиги: Тошкентдаги ҳаво сифати саломатлик учун хавфли эмас
15 феврал 2023, 11:10

Табиат ресурслари вазирлиги: Тошкентдаги ҳаво сифати саломатлик учун хавфли эмас

«Тошкент шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди», — деди Табиат ресурслари вазирлиги вакили. Ҳаво сифати ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилиши ҳақида хабар эълон қилинганидан сўнг тадқиқот ўтказилган.

Тошкентдаги ҳаво сифати аҳоли саломатлигига йилига 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади
9 феврал 2023, 18:43

Тошкентдаги ҳаво сифати аҳоли саломатлигига йилига 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади

Ҳаво сифатининг ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилади. Тошкент дунёнинг ифлосланган ҳавоси саломатликка энг кўп таъсир кўрсатадиган 20 та йирик шаҳарлар орасида Жакарта ва Олмаота ўртасида 16-ўринни эгаллади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди
18 октябр 2022, 20:37

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди

Сешанба куни тушдан кейин Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди, деб хабар берди Ўзгидромет.

Ўзгидромет ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича тавсиялар берди
17 октябр 2022, 21:31

Ўзгидромет ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича тавсиялар берди

Кўчаларда тирбандлик, катта қурилишлар, дарахтларни кесиш, магистрал йўллар ва майсазорларга кенг кўламда сув сепилмаслиги, шаҳардаги атмосфера бўшлиғининг паст шамоллатилиши ҳавонинг юқори даражада ифлосланишига олиб келади. Ўзгидромет вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг